Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

АКТ соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича танлов эълон қилинади

18.10.2017

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018-йилда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида қуйидаги йўналишларда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича танлов эълон қилади:
1. Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидаги телекоммуникация тармоқларни маълумот узатишнинг оптик алоқа тизимлари ёрдамида модернизациялаш.
2. “Электрон ҳукумат” тизими ривожланиш даражасини аниқлашга хизмат қилувчи таҳлил методлари, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.
3. Давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш.
4. “Сунъий интеллект” методлари ва улардан ахборот хавфсизлигини таъминлашга жорий қилиш.
5. Ҳудудларда АКТ ни ривожланишини мониторинг қилувчи ва баҳолайдиган ахборот-таҳлил тизимларини ишлаб чиқиш.
6. Рақамли форматда ишлашга мўлжалланган, дециметрли диапазонда ишлайдиган аналог телевизион узаткичларни модернизация қилиш.
7. ФМ радиоузатиш ишларида фойдаланиш учун дециметрли диапазонда ишлайдиган аналог телевизион узаткичларни модернизация қилиш.
8. Овозли радиоузатишда маъқул DVB-T2 узаткичлари параметрларини танлаш бўйича тадқиқот олиб бориш.


Таклифлар ва ўзгартиришлар юзасидан Илмий тадқиқотлар бўлими ҳамда Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамиятининг 2384389, 2363734 телефон рақамларига мурожаат қилинг.

Танловга мавзулар юзасидан илмий ишлар лойиҳаларини 2017 йилнинг 8 ноябрига қадар тақдим этиш мумкин. Маълумот ва лойиҳаларга қўйиладиган талаблар юзасидан вазирликнинг илмий котиби С.Раҳимбоевга мурожаат қилинг (Тел.: 238-43-19).

Қизиқиш билдирган шахслардан қуйидаги сўровномани тўлдиришларини сўраймиз

Манба: Ахборот хизмати