Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасидаги юқори даражали миллий доменлар ассоциациясига аъзо бўлди

19.10.2017

Uzinfocom томонидан мувофиқлаштириладиган миллий «UZ» домени Осиё-Тинч океани минтақасидаги юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси доменлари сафига қўшилди

Ассоциациянинг Тбилисида бўлиб ўтаётган 72-анжумани чоғида бошқарув аъзолари мазкур қарорни бир овоздан маъқулладилар. Бунгача эса Осиё-тинч океани юқори доменлари ассоциацияси ижрочи директори Леонид Тодоров Тошкентда бўлиб, Uzinfocom маркази фаолияти билан яқиндан танишган эди.

Экспертларнинг қайд этишларича, АПТЛД таркибига қўшилиш Ўзбекистонга халқаро Интернет тармоғини ривожлантиришни бошқаришда фаол иштирок этиш, Миллий доменни илғор тажрибалар асосида ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги, фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда бу йўналишда миллий қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан самарали чораларни татбиқ қилиш, "электрон ҳукумат" ва онлайн савдони ривожланишга замин яратади.

1998 йилда фаолиятини бошлаган Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси (АПТЛД) – Осиё минтақасидаги миллий доменларни рўйхатга олувчи муассасалар ассоциацияси нотижорат компания сифатида 2003 йилдан расман Малайзияда фаолиятини бошлаган. Ҳозиргача ташкилотга 50 дан ошиқ давлатнинг миллий домен рўйхатга олувчилари аъзо бўлишган. Жумладан, улар орасида CNNIC (.cн, Хитой), AUDA (.ау, Австралия),NIXI (.ин, Ҳиндистон), VNNIC (.вн, Ветнам), DENIC eG (.де, Германия), Интернет тармоғидаги миллий доменни мувофиқлаштирувчи маркази (.рф, Россия) каби юқори даражали миллий доменларнинг маъмурлари бор.

Юқори даражали «UZ» домени илк маротаба 1995 йилнинг 29 апрелида рўйхатдан ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги «Компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш тўғрисида»ги 3080-сон қарори билан, 2003 йил март ойида ИCАНН Халқаро ташкилоти билан имзоланган келишувга мувофиқ миллий доменни бошқариш ҳуқуқини, миллий «УЗ» доменнинг маъмури хисобланган «Uzinfocom» марказига берилди.

Бугунги кунда «UZ» доменидаги фаол веб-сайтлар сони 34,7 мингтани ташкил қилади.

Манба: Ахборот хизмати