Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Давлат онлайн хизматларини оммалаштиришда медиа ёндашувга бағишланган тренинглар ўтказилди

26.10.2017

2017 йилнинг 26-27 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «InfoCapital Group» консалтинг компанияси билан ҳамкорликда ҳамда Осиё Тараққиёт Банки кўмагида "Давлат электрон хизматларини оммалаштиришда медиа ёндашувлар" мавзуида тренинглар ўтказилмоқда

«Самарали давлат бошқаруви учун электрон ҳукумат» лойиҳаси доирасида ташкил қилинган тренингларда давлат бошқаруви органларининг Ахборот хизматлари ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этмоқдалар.

Семинарда давлат хизматлариниинг онлайн режимга ўтиши жараёнида аҳолини бундан хабардор қилиш, хизматларни оммалаштириш ва аҳолининг "электрон иштирокини" таъминлашнинг энг мақбул усулларидан фойдаланиш бўйича тажрибалар муҳокама қилинди.

Жорий йилда Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ягона порталнинг янгиланган шакли – my.gov.uz ишга туширилди. Мазкур портал айни пайтда тест режимида фаолият кўрсатмоқда. Ягона порталда 300 дан зийод давлат хизматлари бир жойга тўпланган бўлиб, бу ерда шунингдек, фуқаролар ўзларининг фикр-мулоҳазалари, аризалари ва мурожаатларини қолдиришлари мумкин.

Бугун аризалар, мурожаатлар, ҳисоботлар, ҳужжатларни расмийлаштириш, мулкни ва бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва шу каби кўплаб хизматларни онлайн амалга ошириш мумкин. Бу ўринда электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича саводхонликни ошириш муҳим аҳамиятга эга. Буни самарали тарғиб қилишда янги методлардан фойдаланиш, замонавий медиа форматларни ишга солиш зарур.

Манба: Ахборот хизмати