Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Электрон ҳукумат\" тизимида хавфсизликни таъминлаш муҳокама марказида бўлди

27.10.2017

Бугун пойтахтимизда "электрон ҳукумат" тизимида ахборот хавфсизлиги муаммолари ва уларнинг ечимларига бағишланган республика семинари ташкил қилинди. Тадбирда давлат бошқаруви органларининг бевосита мазкур йўналишга масъул 100 дан зиёд мутахассислари қатнашдилар. Республика семинари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "UNICON.UZ" ДУК Маркази ҳамда Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Жамият ахборотлашуви, маълумот ва хизматларнинг, фаолиятнинг онлайн тармоққа кўчаётгани ўз ўрнида тизимлар ва маълумот базаларининг хавфсизлигини таъминлаш, меъёрий-ҳуқуқий базани бугунги электрон муносабатларга мувофиқлаштиришни тақозо қилади. Семинар бу йўналишда амалга ошириш зарур чора-тадбирларни, мавжуд муаммо ва камчиликларни мутахассислар билан ҳамкорликда муҳокама қилиш, уларнинг ечимларини излаш, стратегик мақсад ва таклифларни тўплашни мақсад қилган.

Бир кунлик семинарда ахборот хавфсизлиги соҳасида тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини ахборот хавфсизлиги ҳодисалари бўйича мониторинги, фаолиятни ҳимоя қилиш, ахборот тизимларини ҳимоялашнинг алгоритмик моделлари, Марказий Осиёга таҳдид солаётган ахборот хуружлари, биометрик криптотизимларнинг муаммоларига бағишланган 15 та тақдимот тингланди.

Шунингдек, тадбирда давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг "Ict.nis.uz" тизимидаги ахборот хавфсизлиги ҳолатининг 2017 йил III чорак натижалари эълон қилинди.

Семинар якунида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, тақдимотларда кўтарилган муаммо ва масалалар ечимига оид қарорлар қабул қилинди.

Манба: Ахборот хизмати