Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Жанубий Кореяда электрон ҳукумат бўйича глобал форум бўлиб ўтди

02.11.2017

Корея Республикасида электрон ҳукуматни қуриш бошланганига эллик йил тўлди

Шу муносабат ташкил этилган халқаро форумда электрон ҳукумат барпо этиш ва технологияларни ривожлантиришда илғор мамлакатларнинг давлат хизматчилари, етакчи экспертлар, нуфузли университетларнинг талабалари электрон ҳукуматнинг истиқболларини муҳокама қилишди.

Тадбирнинг расмий қисми Жанубий Корея ярим асрда бу йўналишда қўлга киритган ютуқлар, мамлакатдаги етакчи компаниялар тажрибасини ўрганишга бағишланди.

Глобал форумда Ўзбекистондан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров қатнашиб, мамлакатимизда электрон ҳукуматни ривожлантириш тарихи ва унинг олдида турган асосий вазифалар тўғрисида маъруза қилди. Хусусан, Ягона давлат интерактив хизматлари портали (my.gov.uz), “Ягона ойна” тамойили бўйича аҳолига хизмат кўрсатувчи марказлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси портали (regulation.gov.uz), очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz), Ўзбекистон Республикасининг виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz), Мирзо Улуғбек инноватсия маркази, Давлат ижро интизоми тизими (ijro.gov.uz) ҳақида маълумот берди.

Манба: Ахборот хизмати