Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Миллий алоқа оператори GSM тармоғида миллионинчи абонентни рўйхатдан ўтказди

09.11.2017

“UZMOBILE” миллий мобил алоқа оператори “Миллионинчи абнонент” деб номланган катта байрам акциясини ўтказди

9-ноябр куни кенг жамоатчилик ва омавий ахборот воситалари вакилларининг кўз ўнгида GSM тармогъида миллиончи абонентини рўйхатдан ўтказди. Унинг ким — талаба ёки уй бекаси, ёш қиз ёки фахрий устоз — бўлиши сўнгги дақиқаларгача жумбоқ бўлиб турди.

Тошкент вақти билан соат 11:00 га бонг урганда “UZMOBILE”нинг савдо офисига бир ёш йигит кириб келди ва “UZMOBILE” GSM тармоғига уланиш истагида эканини айтди. Айнан у — Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг биринчи курс талабаси GSM стандарти бўйича “UZMOBILE” компаниясининг рамзий миллионинчи абонентига айланди. У “UZMOBILE” (GSM)нинг миллиончи абоненти сертификати, шунингдек, “чиройли рақам”га бепул улаб бериш бўйича сертификат ва бепул интернет-пакет билан тақдирланди.

Миллий мобил алоқа оператори GSM тармоғини узлуксиз кенгайтириб, ривожлантириб бормоқда. Бутун ўзбекистон бўйлаб 2G/3G ва 4G технологияларини жорий этиш босқичма-босқичма босқич амалга оширилаяпти. Айни пайтда республиканинг барча вилоят ва туман (шаҳар) марказларида 4G тармоғи ишлаб турибди. Компаниянинг савдо ва хизмат кўрсатиш офислари, савдо билан шуғулланувчи вакилларининг сони жадаллик билан ўсиб бормоқда. Қулай ва чўнтакбоп тариф режалари, юқори сифатли хизматлар ҳамда хизмат кўрсатишнинг қулайлиги бугунга келиб GSM тармоғига мамлакат бўйлаб миллиондан ортиқ абонентлар уланишига олиб келди.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази билан имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумда кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Миллий мобил алоқа оператори “Халқ билан мулоқот” деб номланган махсус хизмат йўлга қўйилди. Бунинг натижасида компания абонентлари ҳозирги вақтда     80 дан ортиқ давлат идораларининг сайтларига бепул кириб, улардаги интерактив хизматлардан беминнат фойдаланиб келмоқдалар.

Манба: Ахборот хизмати