Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

ТСОЯЭА тизимида ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш “Мy2.gov.uz”га ўтмоқда

11.11.2017

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқини ("my2.gov.uz")да юридик шахслар учун ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этишга хизмат қилувчи Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот (ТСОЯЭА)тизимида интерактив хизмати ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мазкур хизмат фақатгина Ягона порталнинг янги шакли орқали кўрсатилади.

Ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда шартнома бўйича маълумотлар файлини юклаб олиш йўли билан мустақил амалга оширилади.

Жараён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.

Ҳозирга вақтга келиб Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқинига ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш бўйича 706 мингдан ортиқ ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 370 мингдан зийоди тизимга киритилди.

ТСОЯЭА тизимида ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш хизматидан қандай фойдаланиш мумкин?

1. Дастлаб id.gov.uz тизимида жисмоний шахс сифатида рўйхатдан ўтинг, сўнгра “Фойдаланувчи кабинети”да юридик шахсни қўшиб қўйинг!

2. id.gov.uz тизимида рўйхатдан ўтганингиздан сўнг "my2.gov.uz"га юридик шахс сифатида киринг!

3. Хизматлар гуруҳидан “Божхона” хизматини танланг!

Манба: Ахборот хизмати