Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Open Data Challenge Hakaton танловига ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

13.11.2017

Очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда иловалар ишлаб чиқиш бўйича “Open Data Challenge” танлови ташкилотчилари 2017 йилнинг 10 ноябридан бошлаб иштирокчилардан аризалар қабул қилишни бошлади
“Open Data Challenge” – бу давлат идоралари тақдим қилган очиқ маълумотларга асосланган ҳолда дастурлар ишлаб чиқиш бўйича танлов бўлиб, Ўзбекистон учун нисбатан янги бўлган очиқ маълумотлар ғоясини тарғиб этишга хизмат қилади.

Ҳакатоннинг асосий вазифаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ва Ўзбекистон давлат органлари веб-сайтларида жойлаштирилган ҳамда хусусий сектор томонидан тақдим этилган очиқ маълумотлардан ўзаро ижтимоий ва инноватсион иловалар ҳамда хизматлар яратишдир.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва “UZINFOCOM” марказлари томонидан ташкил этилмоқда.

“Open Data Challenge” Хакатонида иштирок этишни истаганлар 2017 йилнинг 24 ноябр кунига қадар https://data.gov.uz/uz/hackathon/register сайтида рўйxатдан ўтишлари лозим.

Танловнинг асосий тадбирлари 2017 йилнинг 30 ноябрдан 3 декабрига қадар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида бўлиб ўтади. 2017 йилнинг 30 ноябр ва 1 декабр кунлари Ҳакатон ичштирокчилари таклиф этилган мутахассислар ўтказадиган турли тренинг ва мастер классларда иштирок этадилар.

2-3 - декабр кунлари тренинг ва мастер классларда олган билимлари ва таклифлар, ҳамда очиқ маълумотлар асосида ўз лойиҳаларини яратадилар. Танлов ҳайъат аъзолари лойиҳаларни ўрганиб чиқади ва уч номиниатсия асосида ғолибларни аниқлайди:

• Очиқ маълумотларда асосланган энг яхши ижтимоий лойиҳа (мобил ёки веб илова, хизмат, мессенжерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун ботлар, маълумот йиғувчи, қайта ишловчи ва тақдим этувчи ускуналар);
• Очиқ маълумотларда асосланган энг яхши бизнес лойиҳа (мобил ёки веб илова, хизмат, мессенжерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун ботлар, маълумот йиғувчи, қайта ишловчи ва тақдим этувчи ускуналар);
• Ҳакатоннинг энг инноватсион лойиҳаси.

Биринчи икки номинатсияда ғолиблар якка ва жамоавий таркибда аниқланади. Ҳакатоннинг энг инноватсион лойиҳасини ғолиби Ҳакатонга тақдим этилган ечимлар орасидан танлаб олинади.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 16 декабр куни бўлиб ўтди.

Бизнинг каналлар:

Facebook - http://fb.me/OpenDataChallenge
Telegram - https://t.me/OpenDataChallenge

Манба: Ахборот хизмати