Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Тунисда Бутунжаҳон телекоммуникация/АКТ кўрсаткичлари симпозиуми бўлиб ўтмоқда

15.11.2017

2017 йилнинг 14 - 16 ноябр кунлари Тунис Республикасида Бутунжаҳон телекоммуникация/АКТ кўрсаткичлари 15-симпозиуми бўлиб ўтмоқда

Халқаро электралоқа иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

WТИС форумида "Ахборотлашган жамият кўрсаткичлари" рейтинги эълон қилиниб, АКТ ни ривожлантириш бўйича 190 дан зийод давлатларда ўтказилган ўрганишларнинг сўнгги натижалари маълум қилиади. Халқаро Электралоқа иттифоқининг 2017 йилдаги ҳисоботларига кўра Ўзбекистон АКТ ни ривожлантириш индексида 15 ўрин юқорига кўтарилиб, 192 мамлакат орасида 95-ўринни эгаллади. 2016 йилда мамлакатимиз мазкур рейтингда 110-ўринни эгаллаган. Симпозиумида Ўзбекистон АКТ ни жадал ривожлантираётган давлат сифатида тақдирланди.

WТИС симпозиуми – бу давлатлардаги ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолатини баҳолайдиган бош халқаро форум ҳисобланади. 1996 йилдан бошлаб форумда мамлакатлардаги АКТ маъмурлари раҳбарлари, йирик бизнесменлар, этакчи олим ҳамда экспертлар иштирок этиб келишмоқда. Унда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолати, мавжуд муаммо ва эчимлар муҳокама қилинади.

Жорий йилда ҳам "сунъий интеллект", "салмоқли маълумотлар", "булутли" технологиялар ҳамда интернет-буюмлар каби жадал ривожланаётган йўналишлар юзасидан тақдимотлар қилинмоқда. Натижалар асосида Халқаро электралоқа иттифоқининг сайёрамиз бўйлаб замонавий АКТ тендентсияларни ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалари белгиланади.

Манба: Ахборот хизмати