Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Вазирлик «Сименс» компанияси билан меморандум имзолади

16.11.2017

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов Германия Федератив Республикасига ташрифи доирасида 15 ноябр куни «Сиэменс АГ» концернининг Мюнхенда жойлашган бош қароргоҳида бўлиб, унинг Россия ва Марказий Осиё бўйича президенти Ази Роланд Буш билан учрашди

Учрашув чоғида томонлар "Хавфсиз шаҳар" концепциясини амалга оширишда икки томонлама ҳамкорлик қилишни муҳокама қилиб, мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Сиэменс» ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Хусусан, мазкур йўналишда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг комплекс ечимини жорий қилиш, шаҳар инфратузилмаси ва транспорт хўжалигини эвакуация қилиш тизимини яратишда АКТдан фойдаланиш, шунингдек электр тармоқларида «ақлли тармоқлар» (Смарт Грид) технологиясидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик қилинади.

"Инновация ва рақамлаштиришда катта тажрибага эга муассаса сифатида биз Ўзбекистон билан саноатни, шаҳар инфратузилмаси ва энергетика, соғлиқни сақлаш соҳаларида замонавий технологияларни жорий қилиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Мисол учун, "интернет буюмлари" тенденцияси учун биз таклиф қилаётган операцион тизимлар бугунги кунда шаҳарлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қулайлигини, шунингдек рақобатбардошлик ва барқарор тараққиётни оширишда муҳим аҳамиятга эга",- дейди «Сиэменс АГ» бошқаруви аъзоси Роланд Буш.

Ҳамкорлик доирасида Сиэменс компаниясининг бошқа йўналишлардаги муваффақиятли ишланма ва технологияларини ўрганиш ҳам кўзда тутилган. Бу борада этакчи экспертлар иштирокида ўқувлар, машғулот-семинарлар, конференциялар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Манба: Ахборот хизмати