Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Айрим давлат органлари сайтларига уюштирилган кибер-ҳужумларни тезкор бартараф қилиш чоралари кўрилди

20.11.2017

2017 йилнинг 20 ноябр куни Ўзбекистондаги бир қатор муассасаларнинг ахборот ресурсларига кибер ҳужумлар амалга оширилди

Жаҳон миқёсида оммавий уюштирилган виртуал ҳужумлар оқибатида турли мамлакатларда 60 мингдан зийод ресурслар зарарланган. Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, тегишли ташкилотларнинг веб-сайтларининг фаолияти қайта тикланди.

УЗИНФОCОМ Маркази ҳамда Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказлари ҳамкорлигида ҳужум манбасини аниқлаш ҳамда кейинчалик бу турдаги ҳужумлардан ҳимояланиш мақсадида, зарарланган ресурсларнинг заҳира нусхаларини яратиш юзасидан ишлар амалга оширилди.

Айни пайтда мазкур ҳужум оқибатлари тўлиқ бартараф этилган, ҳозирда зарарланган ахборот ресурслари тўлақонли режимда ишламоқда. Шунингдек, истиқболда ҳимоя чораларини ишлаб чиқиш учун ушбу кибер ҳужумларнинг уюштирилиши сабаблари ҳамда усуллари яқиндан тадқиқ қилинмоқда.

Манба: Ахборот хизмати