Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

АКТ делегацияси Корея Республикаси олий таълим муассасалари билан музокалар ўтказди

22.11.2017

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги Инха Университети раҳбариятидан иборат Ўзбекистон делегацияси Корея Республикаси етакчи олийгоҳлари - Сеуло миллий унеиверситети (Сеоул Натионал Университй), Корё университети (Кореа Университй) ва Ёнсей университети (Ёнсеи Университй) раҳбарлари билан музокаралар ўтказди

Учрашувлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22-25 ноябр кунлари Корея Республикасига амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон томони корейс олий таълим муассасаларига Ўзбекистонда архитектура, шаҳарсозлик ва фуқоролик муҳандислиги йўналишларида филиаллар очиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди. Музокаралар якунига кўра, мазкур масалани ўрганиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Ханянг технология университети (Ҳанянг Университй) билан ҳам учрашув режалаштирилган.

Ўзбекистон делегацияси Корея Республикасидаги Инҳа университети президенти Суня Чой хоним билан ҳам музокаралар ўтказди. Унда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети таълим дастурларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқилди.

Хусусан, электрон бизнес билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишини очиш зарурати қайд этилди.

Учрашув якунларига кўра, икки университет вакиллари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида магистратура дастурини очиш ҳамда университетнинг уч нафар талабасига Жанубий Кореяда магистратурада таълим олиш учун грант тақдим этиш юзасидан баённома имзолашди.

Манба: Ахборот хизмати