Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Тошкентда “Xakaton Open Data Challenge 2017” танлови бошланди

29.11.2017

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2017 йилнинг 29 ноябр куни “Open Data Challenge 2017” иловаларни, очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда, ишлаб чиқиш бўйича танловининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва “Uzinfocom” марказлари томонидан ташкил этилди.

“Open Data Challenge 2017” – бу очиқ ҳукумат маълумотларига асосланган маҳсулотларни тез ишлаб чиқиш бўйича мусобақа бўлиб, у Ўзбекистон учун нисбатан янги бўлган очиқ маълумотлар ғоясини тарғиб этишга қаратилган.

Хакатоннинг асосий вазифаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) ва Ўзбекистон давлат органлари веб-сайтларида жойлаштирилган, ҳамда хусусий сектор томонидан тақдим этилган очиқ маълумотлар орасида ижтимоий ва инноватсион иловалар ва хизматлар яратишдир.

“Xakaton Open Data Challenge 2017” 2017 йилнинг 30 ноябрдан 3 декабргача икки босқичда бўлиб ўтади. 30 ноябр ва 1 декабр кунлари рўйхатдан ўтган 400 дан зиёд иштирокчилар маҳорат мактаблари ва семинарларда иштирок этадилар. Ушбу тадбирлар давомида иштирокчилар малакали мутахассислар дизайн-фикрлаш, жамоаларни шакллантириш, Python  тили асосида маълумотларни таҳлил этиш, Леан Startup va Customer Development методологияси, блокчейн ва бошқа йўналишлар бўйича билимларга эга бўладилар.

2 ва 3 декабр кунлари тренинг ва мастер классларда олган билимлари ва таклифлар, ҳамда очиқ маълумотлар асосида ўз лойиҳаларини яратадилар.

Танлов ҳакамлар ҳайъати лойиҳаларни ўрганиб чиқади ва уч номиниатсия асосида ғолибларни аниқлайди:

• Очиқ маълумотларда асосланган энг яхши ижтимоий лойиҳа (мобил ёки веб илова, хизмат, мессенжерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун ботлар, маълумот йиғувчи, қайта ишловчи ва тақдим этувчи ускуналар);

• Очиқ маълумотларда асосланган энг яхши бизнес лойиҳа (мобил ёки веб илова, хизмат, мессенжерлар ёки ижтимоий тармоқлар учун ботлар, маълумот йиғувчи, қайта ишловчи ва тақдим этувчи ускуналар);

• Хакатоннинг энг инноватсион лойиҳаси.

Биринчи икки номинатсияда ғолиблар якка ва жамоавий таркибда аниқланади. Хакатоннинг энг инноватсион лойиҳасини ғолиби Хакатонга тақдим этилган ечимлар орасидан танлаб олинади.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 2017 йилнинг 16 декабр куни бўлиб ўтади.

Манба: Ахборот хизмати