Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

IUT профессори Хусниддин Олимов “Web of Science” мукофотини қўлга киритди

30.11.2017

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (ИУТ) профессори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Физика-техника институти ходими, физика-математика фанлари номзоди Хусниддин Олимов физика-техника соҳасидаги халқаро  “Web of Science” мукофотини қўлга киритди

Мазкур мукофот Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ва АҚШнинг “Clarivate Analytics” компанияси билан ҳамкорликда топширилди.

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида “Web of Science Awards 2017” халқаро академик мукофотининг тантанали топшириш маросими ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда АҚШнинг “Clarivate Analytics”  компанияси томонидан ҳамкорликда ташкиллаштирилди.

“Web of Science Awards 2017” халқаро мукофоти лауреатлари “Clarivate Analytics”  халқаро компанияси томонидан мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий муассасаларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик олимлар орасидан танлаб олинди. Уларнинг илмий ишлари  “Web of Science” халқаро илмий-таҳлилий электрон маълумотлар базасига кирган илмий нашрларда сўнгги 10 йил ичида чоп этилган илмий мақолаларнинг сони ва уларга келтирилган ҳаволалар асосида баҳоланди.

Ғолибларга Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда АҚШнинг “Clarivate Analytics” компаниясининг дипломлари, сертификатлари ва қимматбаҳо совғалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фахрий ёрлиғи, шунингдек, пул мукофотлари топширилди.

Шунингдек, “Энг яхши аёл тадқиқотчи”, “Энг яхши ёш олим”, “Энг яхши илмий журнал”, “Энг яхши олий таълим муассасаси”, “Энг яхши илмий-тадқиқот муассасаси” номинациялари бўйича ғолиб чиққанлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги, АҚШнинг “Clarivate Analytics” компанияси ҳамда “Адолат” социал-демократик партиясининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

“Science Leader”нинг энг асосий халқаро мукофотлари фаннинг турли соҳаларида фаолият юритаётган олти нафар ўзбекистонлик етакчи олимларга берилди.
Шуни мамнуният билан қайд этамизки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (ИУТ) профессори ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академияси Физика-техника институти ходими, физика-математика фанлари номзоди Хусниддин Олимов физика-техника соҳасидаги халқаро  “Web of Science”нинг учинчи даражали мукофотини қўлга киритди.

Тақдирлаш маросими вақтида қайд этилдики, профессор Хусниддин Олимов  “Web of Science” халқаро илмий-таҳлилий электрон маълумотлар базасига кирган илмий нашрларда сўнгги 10 йил ичида 41 та илмий мақолалар чоп этган. Мазкур мақолаларга 200 дан ортиқ ҳаволалар бўлди.

Бундан ташқари, Хусниддин Олимов ўзининг илмий фаоллиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фахрий ёрлиғи, шунингдек, пул мукофоти билан ҳам тақдирланди.

Манба: Ахборот хизмати