Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Белоруссия дастурий таъминот саноати тажрибаси ўрганилди

04.12.2017

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси Валерий Цепкало иштирокида шу йилнинг            4 декабрида махсус семинар ташкил қилинди

Унда давлат органларининг масъул ходимлари қатнашдилар.

Валерий Цепкало — белоруссиялик дипломат ва давлат бошқармаси ходими, Белоруссия Юқори технологиялар парки асосчиси. У Москва давлат институтининг Халқаро муносабатлар факултетини тамомлаган, юридик фанлари номзоди. Валерий Сепкало 1997 йилдан 2002 йилга қадар Беларуссиянинг АҚШ ва Мексикадаги элчиси лавозимида фаолият олиб борган. У 2005 йилдан 2017 йилга қадар Белоруссия Юқори технологиялар парки директори вазифасида ишлаган.

Жаноб Цепкало Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда БМТ нинг "Тараққиёт" дастури амалга ошираётган "Самарали давлат бошқаруви ва рақамли ўтишни ривожлантиришда ҳамкорлик" қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги 8 кунлик ташрифини амалга оширмоқда.

Валерий Цепкало мамлакатимизда иқтисодиётнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган юқори технологиялар соҳасининг ривожи билан танишди. Жумладан, меҳмон АКТ хизматлари кўрсатувчи ва маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Беларуссиялик эксперт давлат органлари ходимлари билан учрашувда "электрон ҳукумат" ва инновацион иқтисодиётнинг афзалликлари хусусида маълум қилди.

Хусусан, Валерий Цепкалонинг таъкидлашича, яқиндагина Ўзбекистонда ташкил қилинган Инновацион ривожланиш вазирлиги иқтисодиёт ва ҳаётнинг жабҳаларига янги инноватсияларни татбиқ қилиш билан шуғулланиши керак. Шунингдек, эксперт «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази мобил иловалар ҳамда бошқа турдаги дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратиши лозим.

Белоруссия Юқори технологиялар парки тажрибаси хусусида тўхталар экан, Валерий Цепкало бу паркнинг муваффақиятида 3 омил муҳим ўрин эгаллаганини алоҳида қайд этади. Булар - таълим, таълим ва яна таълим! Унинг фикрича, Белоруссия Юқори технологиялар парки резидентлари, яъни аъзолари етакчи мутахассислар иштирокидаги турли-туман тренинг ва машғулотларни ташкил қилиш, АКТ га ихтисослашган билим даргоҳларини қўллаб-қувватлаш орқали таълим ва янги илмий йўналишлар ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Учрашув давомида жаноб Цепкало ҳамда иштирокчилар ўртасида қизғин муҳокама ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Манба: Ахборот хизмати