Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Кўчмас мулкни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни Ягона порталдан олинг

04.12.2017

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz) да кўчмас мулкни расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни осонлаштирадиган янги хизматлар ишга туширилди

Жумладан, порталга уй-жой мулкдорлари учун қуйидаги 2 та оммабоп хизматлар жорий қилинди:

- Тошкент шаҳри ҳудудида ўз уй-жойининг мавжудлиги / мавжуд эмаслиги тўгърисидаги гувоҳномани олиш;

- Тошкент шаҳридаги мол-мулкка нисбатан хатлов / тақиқ борлиги тўгърисида маълумот олиш.

Ҳозирча Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган юридик ва жисмоний шахслар ушбу хизматлардан фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун кадастр рақамини ва манзилни ўз ичига олган шахсий кабинетда уй-жой тўгърисидаги маълумотларни тўлдириш керак. Маълумотнома олиш учун сўров киритилгач, жавоб автоматик тарзда тақдим қилинади.

Ўз уй-жойининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун мурожаатчи Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги махсус шаклни тўлдиришлари зарур. Маълумотномани шакллантириш муддати уч иш кунини ўз ичига олади. Ушбу маълумотнома имтиёзли уй-жой олиш, ипотека кредитларини олиш ҳамда бошқа хизматлардан фойдаланганда тегишли органлар томонидан талаб қилинади.

Мулк бўйича хатлов ёки таъқиқларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан тақдим этилади. Маълумотлар уч иш куни мобайнида бепул тақдим этилади.

Манба: Ахборот хизмати