Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Соҳа ходимларига давлат мукофотлари топширилди

05.12.2017

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги арафасида юртимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидан тақдирланган бир гуруҳ ходимларга давлат мукофотларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун:
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат Фелдегерлик хизмати катта инспектори Азизов Абдуваҳоб Абдуразоқович ҳамда Махсус авария-тиклаш бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси Эсонов Тўлқин Нишонович "Содиқ хизматлари учун" медали;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармасининг ҳарбийлашган отряд бошлиғи Ҳаитов Сайфулла Маҳмудович «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонга мувофиқ «Шуҳрат» медали билан:
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзаев Олимжон Номазович;
- "Ўзбектелеком" АК "Биллинг Телеком" филиали муҳандиси Мусияченко Игор Валеревич тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида, ушбу давлат байрами соҳа тизимида ҳам кенг миқёсда нишонланмоқда, ҳуқуқий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ўтказилган тадбирда ҳам соҳада самарали хизмат қилиб келаётган 46 нафар ходимга "Ўзбекистон Конститусиясига 25 йил" эсдалик нишони топширилди.

Манба: Ахборот хизмати