Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Вазирликда Вебстерс Университети (АҚШ) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

06.12.2017

6 декабр куни Америка Қўшма Штатларининг Wебстер Университети вице-президенти Питер Махер бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ташриф буюрган университет делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди

Делегация аъзолари таркибида, шунингдек, мазкур университетнинг Бизнес ва технология мактаби декани Симмон Куммингс ҳамда Таълим муассасалари бўйича декани Бренда Файфлар ҳам ташриф буюришди.

Делегациянинг ташрифидан кўзланган мақсад — Тошкент шаҳрида Wебстер университетининг филиалини ташкил қилиш билан боғлиқ техник, ҳуқуқий ҳамда иқтисодий масалаларни яқиндан муҳокама қилишдан иборат. Шу билан бирга, музокаралар мобайнида янги университетнинг юртимиздаги фаолиятини янги ўқув йили — 2018 йилнинг сентябридан бошлаб йўлга қўйиш юзасидан кўрилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Wебстер университетининг Тошкент шаҳрида филиалини очиш тўғрисида битим Ню-Ёркда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари бўйича имзоланган эди. Бу АҚШ олий ўқув юртининг МДҲ мамлакатларидаги биринчи тўлақонли филиали бўлади.

Wебстер университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида ўзбекистонлик талабалар ахборот технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва бошқа йўналишларда бакалаврлик даражасини олишлари мумкин бўлади.

Шу муносабат билан, томонлар ахборот технологиялари соҳаси учун халқаро талабларга жавоб берадиган малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қиладиган таълим тизимини жорий қилиш бўйича иккитомонлама ҳамкорлик тадбирларини белгилаб олдилар.

1915 йилда асос солинган Wебстер Университети АҚШ нинг Миссури штатидаги Цент-Луис шаҳрида жойлашган. Wебстер хусусий нодавлат университет бўлиб, унда таҳсил олувчи талабалар сони бугунда 17 000 тани ташкил қилади. Шунингдек, мазкур таълим маскани Европа, Осиё ва Африка минтақаларида ҳам бўлинмаларига эга.

Манба: Ахборот хизмати