Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Вазирликда Ўзбекистоннинг «Яндекс» билан ҳамкорлиги муҳокама қилинди

07.12.2017

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Россиянинг «Яндекс» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда россиялик ахборот технологиялари экспертларига Ўзбекистонда соҳани ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, хусусан ««Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инноватсия маркази фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди. Музокараларда асосий эътибор ёш дастурчиларни тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласига қаратилди.

Шунингдек, «Яндекс» компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари, жумладан муайян ҳудудга оид график-тасвир маълумотларини ўрганиш, тўплаш ва таҳлил қилиш тизимларини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

«Яндекс» — россиялик трансмиллий компания бўлиб, Интернет тармоғида шу номдаги қидирув тизими, интернет-порталларга эгалик қилади ҳамда бир неча давлатларда ИТ-хизматларни кўрсатади. Айниқса, Россия, Туркия, Белоруссия ва Қозоғистон ахборот технологиялари бозорида юқори ўринга эга.

Манба: Ахборот хизмати