Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Oracle вакиллари ташриф буюришди

11.12.2017

7 декабрда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Oracle  компаниясининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Олег Жуков билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашув муқаддимасида меҳмонларга мамлакатимизда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга қаратилган эътибор, жумладан дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга берилган имтиёзлар хусусида маълумот берилди.

Иккитомонлама яқин алоқаларни ўрнатиш, хусусан «Oracle Academy» таълимий дастури ёрдамида Ўзбекистонда юқори малакали ИТ-мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш, ҳамкорликда дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқариш, "булутли" технологияларни жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учрашувнинг диққат-марказида бўлди.

Манба: Ахборот хизмати