Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

ТАТУ ва KOICA истиқболли лойиҳани амалга оширади

14.12.2017

 

13 декабр куни вазирликда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Унда вазирлик раҳбарияти ҳамда агентликнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сон Сонг Ил бошчилигидаги Жанубий Кореядан ташриф буюрган KOICA мутахассислари иштирок этдилар.
KOICA мутахассислари университетда бўлиб, ташкилот томонидан амалга оширилиши белгиланган "АКТ орқали Тошкент ахборот технологиялари университетининг инновацион таълимий муҳитини ривожлантириш" лойиҳасини яқиндан ўрганишди.

Учрашув давомида лойиҳани амалга ошириш режалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳар иккала томон ахборот технологиялари, жумладан масофавий таълим ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари хусусида таклифларини билдирди. Қайд этилганидек, ТАТУ ва KOICA ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистонда жаҳон стандартларига мос малакали кадрлар тайёрлаш учун замин яратади.

Манба: Ахборот хизмати