Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

«Best Soft Challenge-2017» танлови ғолиблари эълон қилинди

18.12.2017

«Best Soft Challenge-2017» танловига жорий йилнинг 4 августида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, UZINFOCOM Маркази, «Ўзбектелеком» АК ҳамда HUAWEI компанияси ҳамкорлигида старт берилган эди
 
 
Жорий йилнинг 18 декабрида «Best Soft Challenge-2017» танловининг ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари ҳамда танлов ташкилотчилари иштирок этишди.
 
2013 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган танловда 25 ёшгача бўлган фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари,олий таълим муассасаларининг талабалари, шунингдек, олий маълумоти йўқ шахслар иштирок этиши мумкин. Танловнинг гуруҳли иштирокида 3 кишидан иборат гуруҳлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишлар мумкин.
 
Бу йил танлов шаклига бир оз ўзгартиришлар киритилган. Шу вақтга қадар иштирокчилар танловда тайёр дастурий ечимлар билан иштирок этишган ва пул мукофотларини қўлга киритишган бўлса, эндиликда иштирокчилар танлов ҳайъатига номинатсиялар бўйича ўзлари илгари сураётган ишланмаларнинг лойиҳаларини ва ғояларини ҳам тақдим этишлари мумкинлиги белгиланди.
 
2017 йилнинг 4 августидан 31 октябрига қадар танловнинг I босқичи – иштирокчиларни рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилди. Ушбу босқичнинг якунига кўра софтwаре.уз порталига танлов бўйича 306 та ариза келиб тушган бўлиб, шулардан 40 таси танловнинг финал йўлланмасини қўлга киритди.
 
2017 йилнинг 3-15 ноябр кунлари танлов жюри аъзолари томонидан дастлабки саралаш тадбирлари ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, UZINFOCOM Маркази, ТАТУ, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ва «BePro» дастурчилар Маркази вакиллари ҳакамлар аъзолари сифатида иштирок этдилар. 
 
Танловнинг финал босқичи 2017 йилнинг 30 ноябри ва 1 декабр кунлари Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети биносида ўтказилган бўлиб, унда Тошкент шаҳри ва республикамизнинг 5 та вилояти (Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм) иштирокчилари ўз лойиҳаларини шахсан ҳамда видео конференция орқали намойиш қилишди.
 
Танловнинг якуний босқичи натижаларига кўра жюри аъзолари томонидан қуйидаги танлов ғолиблари аниқланди:
 
«Ақлли шаҳар» йўналиши бўйича ИТ-лойиҳалар
1-ўрин: «VeloBOT» - мобил илова ва блоклаш/блокдан чиқариш қурилмаси ёрдамида велосипедларни ижарага олиш бўйича лойиҳа;
2-ўрин: «Мобил кутубхона: шу ерда ва ҳозироқ ўқинг» - жамоат жойлар (бекатлар, мактаблар ва бош.)да тарқалган виртуал токчалардан QR код орқали кутубхонага кириш учун рухсат берувчи тизим;
3-ўрин: «УйЖой360» - тасвирни 360 даражадаги форматда кўриш имкониятини берувчи кўчмас мулкни сотиш/сотиб олишга мўлжалланган лойиҳа.

Компютер ва мобил ўйинлар йўналиши бўйича ИТ-лойиҳалар
1-ўрин: «Mylab» - интерактив шаклда кимёвий тажрибаларни ўтказиш имкониятини берувчи интерактив сайт;
2-ўрин: «NEO QUIZ» - ўйин шаклида ўқувчиларни тестдан ўтказиш тизими;
3-ўрин: «Binary Game» - иккиламчи ҳисоб тимизини ўрганишга ёрдам берувчи мобил илова.
 
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ИТ-лойиҳалар
1-ўрин: «VR Tours» - ВР-технологиялар ёрдамида Ўзбекистоннинг кўзга кўринган жойлари ва обидалари тўғрисида мустақил равишда объектларни юклаш имкониятини берувчи лойиҳа;
2-ўрин: «Delivery System» - савдо нуқталари бўйича маҳсулотларни етказиб беришни назорат қилувчи тизим;
3-ўрин: «Delivery food(Food express)» - Самарқанд ресторанларидаги таомларга буюртма бериш ва етказиб бериш тизими.
 
«АКТ соҳасида инноватсион ғоя» - махсус номинатсияси
1-ўрин: «Security PHP Wall» - МАC-манзилли (компютер) қурилмасига махсус ПҲП бошланғич кодини шифрлаш учун мўлжалланган дастур;
2-ўрин: «Менинг виртуал оламим» - булутли технологиялар ёрдамида ишловчи виртуал иш столи;
3-ўрин: «Э-кутубхона» - кутубхонага кириш рухсатини берувчи ва буюртмаларни бериш имкониятини яратувчи мобил илова.
 
Шунингдек, алоҳида эътиборга сазовор даражаси бўйича халқ саргузаштлари достони «Алпомиш» номли ўйинининг 12-13 ёшдаги муаллифларига ҳам танлов сертификати топширилди.