Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Инновация маркази кўмагида маҳаллий IT-компаниялар халқаро кўргазмада иштирок этадилар

21.12.2017

 Миллий дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган «Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази кўмагида юртимиздаги IT-компаниялар Ҳиндистоннинг нуфузли «INDIASOFT 2018» кўргазмасида иштирок этиш имконига эга бўладилар

 
2018 йилнинг 24-25 январ кунлари Бангалор шаҳрида Ҳиндистон савдо ва ишлаб чиқариш вазирлиги томонидан ташкил қилинаётган халқаро дастурий таъминот маҳсулотлари кўргазмасида 36 та мамлакатдан 100 дан зийод делегациянинг, ахборот технологиялари соҳасининг 200 га яқин етакчи ишлаб чиқарувчиларининг иштироки кутилмоқда. 
 
Кўргазмада компаниялар меҳмонхона бизнеси, туризм, медиа, электрон ҳукумат, логистика ва бошқа йўналишларга ихтисослашган ишланмалари билан қатнашадилар.
 
«Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази томонидан бу йўналишларда энг яхши илова ҳамда дастурий таъминотларни таклиф қилаётган маҳаллий компанияларга кўргазмада иштирок этишларида амалий ёрдам берилади, шунингдек уларнинг авиачипта харажатлари қопланади.