Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг 10-синф ўқувчилари қатор имтиёзларга эга бўлишади

28.12.2017

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда 2018 йил юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши муносабати билан махсус акция ўтказилмоқда.

Ихтисослаштирилган мактаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарори асосида ташкил этилди. Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари давлат умумий ўрта таълим стандартлари асосида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларини чуқур ўзлаштиришади.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳозирда 2017-2018 ўқув йили учун 10-синф ўқувчиларини қабул қилиш мақсадида танлов эълон қилган. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар қатор имтиёзларга эга бўладилар.

Ўқишни истаган ёшлар 2018 йилнинг 6 январ кунига қадар керакли хужжатларни топширишлари ва математика, физика, инглиз тили фанларидан ёзма имтиҳонлардан ўтишлари лозим бўлади. Мактабнинг низомига кўра, таълим ўзбек тилида олиб борилади.

Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган талабалар ахборот технологиялари, физика ва математика фанларини чуқур ўрганишлари билан бирга қатор имтиёзларга эга бўладилар.

Жумладан, ҳар бир ўқувчига ойлик йўл чиптаси ҳамда ўқиш давомида фойдаланиш учун компютер берилади. Бундан ташқари физика, математика ва инглиз тилидан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўқитувчиларидан қўшимча дарсларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу акция 2018 йил юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши муносабати билан ва ёшларга таълим олишлари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ўтказилмоқда.

Манба: Ахборот хизмати