Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

АКТ соҳаси норматив ҳужжатлар фонди норматив хужжатлар билан тўлдирилди

30.11.1999

 Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:

 
1-сон ўзгартиш «O’ZBEKISTON POCНTASI» АJнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (Молия вазирлиги ва ААТТ Давқўмитасининг 2014 йил 19 ноябрдаги 76, 89-мх-сон қўшма қарори, Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 декабрда 2394-1-сон  билан рўйхатга олинган)
 
Махсус техник регламент «Почта алоқасида хавфсизликни таъминлаш талаблари» (Ўзстандарт агентлигининг 2014 йил 1 ноябрдаги МТР-5-сон қарори, ААТТ Давқўмитасининг 2015 йил 20 январдаги 17-сон бўйруғи) 2015 йил 15 июлдан амалга киритилади
Ушбу «Почта алокасида хавфсизликни таъминлаш буйича талаблар» махсус техник регламенти (бундан кейин - Регламент) почта, курьерлик жунатмаларини жунатиш (кабул килиш, ишлов бериш, ташиш) ва етказиб бериш (топшириш)ни таъминловчи техник ва транспорт воситаларининг, шунингдек почта алокаси хизматларини курсатишда ишлаб чикариш-технологик комплекси хавфсизлигини таъминлашга куйиладиган мажбурий талабларни белгилайди.
Ушбу Регламентнинг тартибга солиш объектлари куйидагилар ҳисобланади:
- почта алокаси хизматлари;
- почта алокаси хизматлари такдим этилишини таъминловчи почта алокаси воситалари.
Ушбу Регламент почта алокаси операторлари, провайдерлари томонидан курсатиладиган бошка хизматларга тааллукли эмас.
Ушбу Регламент почта алокаси хизматларини курсатувчи барча почта алокаси операторлари ва провайдерларига тааллукли.
Почта алокаси операторлари ва провайдерлари барча почта алокаси хизматларини курсатиш боскичларида хавфеизлик буйича талабларни амалга ошириш ва уларга риоя килишга мажбурлар.
 
O‘z DSt 2875:2014 Ахборот технологияси. Датамарказларга қўйиладиган талаблар. Инфратузилма ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш (Ўзстандарт агентлигининг 2014 йил 5 декабрдаги 05-592-сон қарори, ААТТ Давқўмитасининг 2014 йил  24 декабрдаги 385-сон бўйруғи) ANSI/TIA-942-A-2012 талаблари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган
Ушбу стандарт датамарказларни лойиҳалаштириш ва монтаж қилиш бўйича талабларни, шу жумладан ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни ҳисобга олган ҳолда бинонинг планини тузишни, технологик структурасини  белгилаб беради.
Ушбу стандарт датамарказга эга ёки датамарказни қуриш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этадиган барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қўллаш учун мўлжалланган

O‘z DSt 2881:2014 Ахборот, кутубхоначилик ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими. MODS метамаълумотларини тавсифлаш формати (Ўзстандарт агентлигининг 2014 йил 26 декабрдаги 05-601-сон қарори, ААТТ Давқўмитасининг  2015 йил 19 январдаги 15-сон бўйруғи)
Ушбу стандарт электрон муҳитда тавсифлаш объектининг метамаълумотларини тақдим этиш талаблари, унинг атрибутлари, уларнинг кўплаб қийматлари, улар ўртасидаги муносабатлар ва уларнинг кетма-кетлигини белгилайди.
Стандарт ахборот-кутубхона муассасалари, илмий-техник ахборот органлари, давлат библиография марказлари, ноширлар, бошқа библиографияловчи муассасалар томонидан тузиладиган рақамли ресурсларни тавсифлаш метамаълумотларига тааллуқли.

O‘z DSt 2892:2014 Телекоммуникациялар тармоқлари. IP-тармоқлар бўйлаб реал вақт режимида ахборот (нутқ, видео)ни узатиш функциясини амалга оширувчи ускуна. Умумий техник талаблар (Ўзстандарт агентлигининг 2014 йил 29 декабрдаги 
05-603-сон қарори, ААТТ Давқўмитасининг 2015 йил 14 январдаги 13-сон бўйруғи)
Ушбу стандарт IP-тармоқлар бўйлаб реал вақт режимида ахборотни узатиш функциясини амалга оширувчи ускунага (бундан кейин - ускуна деб аталади) тааллуқли бўлиб, тармоқнинг ўзаро ишлаш шартларини белгилаб берувчи ускуна характеристикалари, шунингдек Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларига уланишда умумий техник талабларни белгилайди.
Ушбу стандарт талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникация тармоқларини яратиш ва ривожлантиришда, ускунани экс-плуатация қилиш ва сертификация синовларида мажбурий ҳисобланади.
 
O‘z DSt 1060:2004 га2-сон ўзгартиш Радиореле алоқа линиялари антенналари. Таснифи ва умумий техник талаблар (Ўзстандарт агентлигининг 2014 йил 20 ноябрдаги 05-589-сон қарори, ААТТ Давқўмитасининг 2015 йил 9 январдаги 8-сон бўйруғи) 2-XI-2014
 
O‘z DSt 1061:2005 3-сон ўзгартиш Қуруқликдаги мобил радиоалоқа тизимларининг антенна-фидер қурилмалари. Турлари, асосий параметрлари, техник талаблар ва ўлчаш усуллари(Ўзстандарт агентлигининг 2014 йил 20 ноябрдаги  05-589-сон қарори, ААТТ Давқўмитасининг 2015 йил 9 январдаги 8-сон бўйруғи) 3-XI-2014

O‘z DSt 1062:2004 2-сон ўзгартиш Жуда юқори ва ультра юқори частоталар диапазонларидаги телевизион ва радио-эшитириш  станцияларининг стационар узатувчи антенналари. Таснифлаш. Техник талаблар. Ўлчаш усуллари (Ўзстандарт агентлигининг 2014 йил 20 ноябрдаги 05-589-сон қарори, ААТТ Давқўмитасининг 2015 йил 9 январдаги 8-сон бўйруғи) 2-XI-2014
 
O‘z DSt 1063:2004 2-сон ўзгартиш Техник воситаларнинг электромагнит мослашувчанлиги. Индустриал радио-халақитларни  ўлчаш учун асбоблар. Техник талаблар ва синов усуллари (Ўзстандарт агентлигининг 2014 йил 20 ноябрдаги  05-589-сон қарори, ААТТ Давқўмитасининг 2015 йил 9 январдаги 8-сон бўйруғи)  2-XI-2014
 
RH 45-050:2009 га 1-сон ўзгартиш Маҳаллий телекоммуникация тармоқларининг линия-кабель иншоотларини техник эксплуатация қилиш қоидалари (ААТТ Давқўмитасининг 2014 йил 29 декабрдаги 391-сон бўйруғи) 1-XII-2014
 
RH 45-217:2010 га 1-сон ўзгартиш Кенг полосали абонент фойдалана олишнинг охирги ускунасини монтаж қилиш ва эксплуатация қилиш қоидалари (ААТТ Давқўмитасининг 2014 йил 29 декабрдаги 391-сон бўйруғи) 1-XII-2014
 
MKН 13:2008/УзААА га 1-сон ўзгартиш Муассасавий қурилиш нормалари. Линия-кабель алоқа иншоотларини лойиҳалаштириш бўйича йўриқнома (ААТТ Давқўмитасининг 2014 йил 29 декабрдаги 391-сон бўйруғи) 1-XII-2014, ВСН 116-87 ўрнига