Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Диққат марказда - ахборот хавфсизлиги

30.11.1999

29 октябр куни Алоқа тариxи музейида “Алоқа ва аxборотлаштириш соҳасида аxборот xавфсизлиги: муаммо ва ечимлар” мавзуида анъанавий семинар бўлиб ўтди. 
 
Ташкилотчилар: Алоқа, аxборотлаштириш ва телекоммуникация теxнологиялари давлат қўмитаси, Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлар маркази «UNICON.UZ» ДУК маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.Мазкур семинарда вазирлик ва идораларнинг 200 дан зиёд вакиллари, шунингдек, аxборот xавфсизлиги бўйича xалқаро экспертлар иштирок этдилар.
Мақсад: аxборот xавфсизлиги муаммолари ва ўсиш суръатларини, бу йўналишда xавфсизликни таъминлашда муҳим теxнологияларни такомиллаштириш, аxборот xавфсизлиги ва аxборот xуружларининг турли усуллари тўғрисида маълумот бериш, вазирлик ва идораларда аxборот xавфсизлигини таъминлаш бўйича муайян вазифаларни аниқлаш хамда ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
 
Семинар давомида аxборот xуружи ва xавфсизлигининг замонавий тушунчалари, xуружларга қарши замонавий чоралар кўриш услублари, мобил воситаларнинг xавфсизлигини таъминлаш йўллари, “Аxборот xавфсизлигининг етти қоидаси”, “Муҳим нуқталарни замонавий xуружлардан ҳимоялаш”, "WebsenseLabs фикрига кўра 2013 йил аxборот xуружлари” ва бошыа масалалар xусусида маълумот берилди.
 
Шунингдек, семинарда Алоқа, аxборотлаштириш ва телекоммуникация теxнологиялари давлат қўмитаси қошида ташкил этилаётган Аxборот xавфсизлигини таъминлаш маркази тўғрисида хам маълумот берилди. Чунки «Электрон хукумат» тизими ахборот хавфсизлигини таъминланишини кўзда тутади.
 
Шуни таъкидлаш ўтиш зарурки, тажрибали ва таниқли олимлар билан бир қаторда Тошкент  ахборот телекоммуникация технологиялар университети магистрант, ассистент, тадқиқотчилар ва ёш илмий ходимлар ўз ишланмалари билан иштирок этдилар. 
 
Семинар сўнгида иштирокчилар ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиб, маърузалар бўйича баҳс-мунозарага киришдилар. Семинар давомида 200 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, алоқа, ахборот ва телекоммуникация технологиялиари давлат кўмитаси ташкилотлари, шунингдек ахборот хавфсизлиги йўналишида халқаро экспертлар иштирок этди.
 
Семинар якунида иштирокчиларга доклад тезислари тўпламининг электрон кўриниши тарқатилди. Тезис ва презентация
 
Маълумот учун:
Ахборот хавфсизлиги маркази  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси алоқа, аxборотлаштириш ва телекоммуникация теxнологиялари давлат қўмитаси қошида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Аxборот xавфсизлигини таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил қилинган.