Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Маълумотлар банки норматив хужжатлар билан тўлдирилди

06.04.2010

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси норматив ҳужжатларининг маълумотлар банки қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:

O‘z  DSt 1314:2009 Тикланадиган энергия манбалари. Шамол энергетикаси. Шамол  энергетикаси  қурилмалари, Умумий  техникавий   талаблар.
Ушбу стандарт барча турдаги шамол энергетикаси қурилмаларига (ШЭҚ) тааллуқли ҳамда уларга қўйиладиган ягона техникавий талабларни белгилайди.
    Ушбу стандарт қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналар, ассоциациялар, концернлар, акциядорлик жамиятлари, тармоқлараро, ҳудудий ва бошқа бирлашмаларда мулкчилик шаклидан ва бўйсунувидан қатъи назар қўлланилиши тавсия этилади.


O‘z  DSt 1315:2009 Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Схемаларда шартли график белгилашлар. Оптик-толали узатиш тизимлари компонентлари

Ушбу стандарт оптик-толали узатиш тизимлари элементлари ва компонентларига тааллуқли бўлиб, улардан қўлда ёки автоматик усулда бажариладиган схемаларда фойдаланишда шартли график белгилашларни ўрнатади.

Tst 45-083:2010 Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчашлар бирлигини
Таъминлаш тизими IP-тармоқлари учун назорат-ўлчаш аппаратураси. Ўлчашларни ўтказиш тартиби.
Ушбу тармоқ стандарти IP асосидаги тармоқларнинг иш сифати кўрсаткичларини ўлчаш процедураларига ва IP асосидаги тармоқнинг иш сифати кўрсаткичларини ўлчаш учун фойдаланилиши керак бўлган синов пакети форматига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ушбу стандарт талаблари IP асосидаги тармоқлардан фойдаланиш фаолиятини амалга оширувчи, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурийдир.



TSt 45-084:2009 Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчашлар бирлигини таъминлаш тизими. IP асосидаги тармоқлар иш сифатининг кўрсаткичлари учун нормалар. Фойдаланишга топширишга тайёрлаш ва фойдаланиш жараёнида ўлчаш методлари.
Ушбу тармоқ стандарти IP асосидаги тармоқларни фойдаланишга топширишга тайёрлаш ва фойдаланиш жараёнида иш сифатининг кўрсаткичлари учун нормаларни, ўлчаш процедуралари ва методларини белгилайди.
Ушбу стандарт талаблари IP асосидаги тармоқларни қуриш ва фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг хўжалик юритувчи субъектлари учун мажбурийдир.


Tst 45-085:2010 Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида сифат менежменти тизимларини ишлаб чиқиш бўйича қўлланма. 2-қисм. Сифат менежменти тизимининг ишлаши тўғрисидаги маълумотларни ўлчашга қўйиладиган талаблар.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 26.02.2010 № 92-сон буйруғи билан тасдиқланган ва амалга киритилган. Ушбу стандарт алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида сифат менежменти тизимига ва сифат менежменти тизимининг (СМТ) ишлаши тўғрисидаги маълумотларнинг тегишли ўлчашларига қўйиладиган тармоққа оид талабларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳужжатлаштириш учун мўлжалланган.
«Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида сифат менежменти тизимларини ишлаб чиқиш бўйича қўлланма»нинг биринчи қисмида телекоммуникация маҳсулотларининг барча турлари: аппарат таъминоти, дастурий таъминот ва телекоммуникация хизматларини ишлаб чиқарувчилар учун сифат менежменти тизимига қўйиладиган талаблар белгиланган.
«Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида сифат менежменти тизимларини ишлаб чиқиш бўйича қўлланма»нинг ушбу қисми СМТ самаралилигини баҳолашни амалга ошириш имконини берадиган ўлчашларнинг энг кичик рўйхатини белгилайди.
 

RH 45-218:2010 Ўзбекистон телекоммуникация тармоғининг тармоқ элементларини таснифлаш ва кодлаш тартиби тўғрисида Низом.

Ушбу раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон телекоммуникация тармоғининг тармоқ элементларини таснифлаш ва кодлаш тартибини белгилайди.
Ушбу раҳбарий ҳужжатнинг талаблари Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи тармоқ элементларининг белгилашларини беришда ва улардан фойдаланишда қўллаш учун мажбурий ҳисобланади ва Ўзбекистоннинг барча телекоммуникация операторларига ҳамда «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази Давлат унитар корхонаси («ЎЗТТБРМ» ДУК)га тааллуқлидир.

RH 45-220:2009 Абонент фойдалана олиш тармоқларидаги оптик-толали кабелларга техник хизмат кўрсатиш бўйича асосий қоидалар.
Ушбу раҳбарий ҳужжат техник хизмат кўрсатиш зоналарини белгилаш учун мўлжалланган бўлиб, техник хизмат кўрсатиш ва тестлаш вазифаларини, шунингдек абонент фойдалана олиш тармоқларидаги оптик-толали кабелларга техник хизмат кўрсатиш мезонларини белгилайди.
Ушбу раҳбарий ҳужжат талаблари мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўз фаолиятини амалга оширувчи телекоммуникация операторлари учун мажбурий.

RH 45-176:2004 Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги  ҳамда Ўзбекистон  республикаси алоқа  ва  ахборотлаштириш  соҳасида корхона, ташкилот ва муассасалар фаолиятида  шаклланадиган  идоравий ҳужжатлар  рўйхатини  татбиқ этиш ва уларнинг  сақлаш  муддатлари  бўйича кўрсатмалар.