Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Телекоммуникацияларни ривожлантириш бўйича қўмита фаолияти натижалари якунланди

28.04.2010

Телекоммуникацияларни ривожлантириш бўйича қўмита 2009 йилнинг апрель ойидан бошлаб муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда унинг фаолияти Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2009 йил 17 апрелдаги 123-сон буйруғи билан тасдиқланган.
 

Қўмита тузилишининг мақсадга мувофиқлиги халқаро фаолиятда, хусусан Халқаро электралоқа иттифоқини (ХЭИ-D) ривожлантириш секторида иштирок этиш самарасини оширишни ҳисобга олган ҳолда,  алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизимини такомиллаштириш зарурати билан белгиланган.


Телекоммуникацияларни ривожлантириш бўйича қўмитанинг асосий функциялари: электр тармоғини ривожлантириш бўйича бутунжаҳон конференцияларига (ЭРБК) улушини ташкил қилиш ва тайёрлаш, хорижий мамалакатларнинг, халқаро минтақавий ташкилотларнинг  ЭРБКга улушларини ўрганиш ва кўриб чиқиш, ХЭИ-D томонидан ўтказиладиган тадбирларда, тадқиқот комиссиялари, маърузачилар гуруҳлари, ХЭИ-D ишчи гуруҳларининг ишида иштирок этиш ҳисобланади.

 Қўмита аъзолари, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг корхоналари ва ташкилотлари вакилларининг таклифлари бўйича шаклланган 2009-2010 йиллар учун қўмитанинг иш режасига асосан, режа билан белгиланган мақсадлар доирасида қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро электралоқа иттифоқининг Электр алоқани ривожлантириш бўйича бутунжаҳон конференциясига (ЭРБК-2010) қўшган улушлари тайёрланди:
 
1. 18-1/2 «IMT-2000 жорий қилиш ва ахборотдан ривожланаётган мамлакатларда қуйидаги тизимлар бўйича биргаликда  фойдаланиш  жиҳатлари» ва 20-2/2 «Кенг полосали электр алоқа учун фойдалана олиш технологияларини ўрганиш» тадқиқот масалаларини бирлаштириш;

2. 47 (Доха, 2006 й.) «Ривожланаётган мамлакатларда ХЭИ Тавсияларини қўллашнинг раҳбарлик принциплари» резолюциясини қайта кўриб чиқиш;

3.   19-1/1 «Ривожланаётган мамлакатларда IP-телефонияни жорий этиш» тадқиқот масалаларини янги таҳрирда 19-1/1 «Ривожланаётган мамлакатларда IP-телефонияни жорий этишнинг иқтисодий ва бошқариш жиҳатлари» масаласини қайта кўриб чиқиш;
4.  ХЭИ-D тадқиқот комиссияларининг раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш процедураларини ва ваколатларининг максимал муддатларини белгилаш.

5.  «Қишлоқ ва узоқда жойлашган туманлардаги электр алоқа объектларини  электр энергияси билан барқарор таъминлаш» ҳудудий ташаббусини амалга ошириш
 
Хорижий мамлакатларнинг ЭРБК -2010 га қўшган улушларига қўшилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар берилди, давлат ва тармоқ стандартларининг лойиҳалари кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди
 

Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг мутахассисларидан ХЭИ тадқиқот комиссиялари ишчи органларининг раҳбар ўринларига номзодлар бўйича таклифлар Қўмита йиғилишида кўриб чиқилган долзарб масалалардан  бири бўлди.
 

Қўмита фаолиятининг асосий натижаларидан бири бўлиб Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассисларининг 24 майдан 4 июнгача Ҳиндистонда Ҳайдаробод шаҳрида ўтказиладиган Электр алоқани ривожлантиришнинг бутунжаҳон конференциясида (ЭРБК -2010)  бевосита иштироки ҳисобланади.