Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ҳиндистон меҳмонларни кутиб олди

26.05.2010

Ҳиндистонда Электр алоқани ривожлантириш бўйича бутунжаҳон конференцияси (ЭРБК -2010) ўтказиляпти.
 

2010 йил 24 майдан 4 июнгача Хайдаробод шаҳрида (Ҳиндистон) Халқаро электр алоқа иттифоқининг (ХЭИ) Телекоммуникацияларни ривожлантириш секторининг Электр алоқани ривожлантириш бўйича бешинчи бутунжаҳон конференцияси (ЭРБК-10) ўтади.


Халқаро электр алоқа иттифоқининг (ХЭИ) Телекоммуникацияларни ривожлантириш сектори  ахборот-коммуникация технологияларидан кенг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг рағбатлантириш воситалари каби ҳаққоний, барқарор ва нархлар бўйича мақбул бўладиган  фойдаланишни    тарқатишга ёрдам бериш учун тузилган. Тўрт йилда бир марта ўтказиладиган Телекоммуникацияларни ривожлантириш бўйича бутунжаҳон конференцияси ушбу мақсадларга эришиш учун кўмаклашиш мақсадида муайян устуворликларни белгилайди.


 


ЭРБК-10да тадқиқот гуруҳларининг иш мавзулари ва ITU-D дастурлари ва фаолияти учун бошқа масалалар, шунингдек, келгуси тўрт йиллик тадқиқот қилиш даври учун ITU аъзо–давлатлари тақдим этган ҳиссалари ва таклифлари асосида харакатлар режасини шакллантириш учун регионал ташаббуслар аниқланади.



ЭРБК-10да Ўзбекистон Республикаси томонидан тадқиқот гуруҳларининг иш мавзулари бўйича қуйидаги 3 та таклиф ва битта регионал ташаббус тақдим этилади:


1. 18-1/2 «IMT-2000 жорий этиш ва ривожланаётган мамлакатларда қуйидаги тизимлар бўйича ахборотдан биргаликда  фойдаланиш  жиҳатлари» ва  20-2/2 «Кенг полосали электралоқа учун фойдаланиш технологияларини ўрганиш» тадқиқот масалаларини бирлаштириш;


2. 47 (Доха, 2006 й.) резолюцияси «Ривожланаётган мамлакатларда ХЭИ тавсияларини қўллашнинг раҳбарлик принциплари»ни қайта кўриб чиқиш;


3. 19-1/1 «Ривожланаётган мамлакатларда IP-телефонияни жорий этиш» янги таҳрирда 19-1/1 «Ривожланаётган мамлакатларда IP-телефонияни жорий этишнинг иқтисодий ва бошқариш жиҳатлари» масаласини қайта кўриб чиқиш;


4.  «Қишлоқ ва узоқлашган туманлардаги электр алоқа объектларини  электр энергияси билан барқарор таъминлаш» регионал ташаббусини амалга ошириш.



ЭРБК-10да  ЎзААА  «UNICON.UZ» ДУК мутахассислари  Ўзбекистон Республикаси делегацияси сифатида қатнашдилар.



Маълумот учун:
Ўзбекистон Республикаси 1992 йилнинг июль ойидан ХЭИ тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.
Электр алоқани ривожлантириш бўйича бутунжаҳон конференциялари (ЭРБК) ҳар тўрт йилда иккита ваколатли конференциялар ўртасидаги даврда чақирилади.