Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

«UNICON.UZ» ДУКда Илмий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

27.05.2010

2010 йил 26 майда  «UNICON.UZ» давлат унитар корхонасида Илмий Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Илмий Кенгашнинг (ИК) кун тартибида иккита масала кўрилди:
«UNICON.UZ» ДУК халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш
- «UNICON.UZ» ДУК Халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича илмий-тадқиқот бўлими (ХҲМ ИТБ) етакчи юрист маслаҳатчиси, юридик фанлар номзоди, доцент Л.Ф.Исхакованинг доклади;
- Ўзбекистон Республикасида  алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари  – Тошкент давлат юридик институти магистранти, «UNICON.UZ» ДУК ХҲМ ИТБ юрист маслаҳатчиси, Д.Абдалимова доклади.

ИК аъзолари алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ва ўзаро ишлаш; хорижий илмий, таълим муассасалари ва фирмалари билан шартномалар ва келишувлар асосида ҳамкорликни; шунингдек, олимларнинг хорижий илмий, таълим муассасалари билан якка шахсий контактларини ўз ичига оладиган ХҲМ ИТБ фаолиятининг асосий томонлари билан танишдилар. Шунингдек, улар халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича вазифалар билан, шу жумладан, бўлимнинг бажараётган илмий-тадқиқот ишлари билан танишдилар.
Доклад ХҲМ ИТБнинг фаолиятига қизиқиш уйғотди. У тугаганидан сўнг олимлар МДҲ мамлакатларида ва хорижда халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот марказлари, ташкилотлар билан алоқа масалаларини муҳокама қилдилар. Муҳокама қилинаётган масалалар мунозара объектига айланди. Олимлар 2009 йилнинг 1 апрелида ташкил этилган ХҲМ ИТБ фаолиятининг ривожланишини қайд этиб ўтдилар.

Иккинчи доклад Ўзбекистон Республикасида алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларига бағишланган эди.  ИК ТДЮИ магистранти Д.Абдалимованинг илмий-тадқиқот ишининг мақсад ва вазифалари билан қисқача танишди. Ўзининг чиқишида у Ўзбекистон Республикасининг алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари тадқиқотининг ўтказилган таҳлили, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида махсус ваколатга эга давлат органининг ҳуқуқий ҳолатини, Ўзбекистондаги давлат органлари ва соҳанинг бошқа структуралари фаолиятини, ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини ўрганиш натижасида олинган хулоса ва таклифлар билан таништирди.
Доклад тугаганидан сўнг илмий ишнинг аҳамияти алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари томонидан биринчи бор кўриб чиқилаётганлиги билан ортиб бораётганлиги таъкидлаб ўтилди. Олимлар томонидан магистрант Д.Абдалимованинг илмий ишини яхшилаш бўйича тавсиялар ва  фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Навбатдаги йиғилиш якунида ИК докладчиларнинг ишларини маъқуллади.
 
Маълумот учун:
 «UNICON.UZ» ДУК Илмий кенгаши – Марказнинг ривожланиш истиқболини, фаолият тури ва йўналишларини белгилайди; Марказ илмий бўлимларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича илмий ишлар натижаларини муҳокама қилади; Ҳукумат қарорлари, давлат илмий-техник дастурлари, Агентлик Ҳайъатининг қарорлари, Агентлик буйруқ ва фармойишлари билан белгилаб берилган долзарб муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича тавсиялар беради, уларнинг ҳолати ва натижаларини муҳокама қилади.
 ИК «UNICON.UZ» ДУК (Фан-техника ва макетинг тадқиқотлари маркази)нинг жамоат бошқарув органи ва Марказнинг илмий, илмий-техник, шунингдек, умумхўжалик фаолиятини белгилаб беради, унинг  амалга оширилишини баҳолайди.

ФТМТМ ташкил топган йиллари яратилган Марказнинг илмий-техник кенгаши ўрнига 2008 йилда Илмий Кенгаш тузилди.