Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Норматив ҳужжатларининг маълумотлар банки тўлдирилди

01.06.2010

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси норматив ҳужжатларининг маълумотлар банки қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:


RH 45-057:2010 Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика марказининг операторлар  телекоммуникация тармоқларини  бошқариш Марказлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан 1999 йил 23 ноябрдаги 406-сон буйруғи билан тасдиқланган.

RH 45-057:1999 «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика марказининг оператор телекоммуникация тармоқларини бошқариш маркази билан ўзаро ишлаш тартиби» ўрнига
Ушбу раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон телекоммуникация тармоқла-рини бошқариш республика маркази ва операторларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш марказлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Ушбу раҳбарий ҳужжат талаблари Ўзбекистон Республикасининг барча телекоммуникация операторларига, шунингдек барча турдаги телекоммуникация тармоқларини эксплуатация қилувчи корхоналарга, жумладан мулкчилик шаклидан қатъи назар умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларига чиқишга эга идоравий ва ажратилган корхоналар, шунингдек Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази ва унинг бўлинмаларига тааллуқлидир.

Почта   бланклари. Техник шартлар. TSh 45-006: 2005 TSh 45-006 :1999 ўрнига