Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Болаларга табассум инъом қилинг

10.06.2010

ЎзААА «UNICON.UZ» ДУК Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази касаба уюшмасининг вакиллари ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалининг талабалари билан биргаликда «Болаларга табассум инъом қилинг» тадбирни ўтказишди.

Марказ муҳандислари, олимлари Олий ўқув юртлари талабалари билан яхши ва хайрли анъана давом этмоқда. Шу йилдан бошлаб, Юнусобод туманидаги 31-сон меҳрибонлик уйига бориб, доимий равишда тиббий-профилактик ёрдам кўрсатилиши тўғрисида биргаликда қарор қабул қилинди.


Болалар билан учрашувга келган мехмонлар тайёрлаган кичик концерт дастури  болалар хотирасида узоқ вақт сақланиб қоладиган қувонч бўлди. Ижодий ғайратли талабалар болалар билан фаол ўйинлар ва мусиқий чиқишларга алмашлаб концерт дастурларини тайёрлашди. Барча болалар «Бремен мусиқачилари» мультфильмларидан қўшиқларини ижро этишди, инглиз тилдаги қўшиқларни, рубоб ва гитарада жонли ижрони тинглашди. Мусиқий чиқишлар орасида топишмоқлар топишди, ҳайвонларни тасвирлашди ва тақлид қилишди, пантомимони яратишда иштирок этишди ва албатта рақсга тушишди. Ўйинлар болалар фаоллигини оширди, улар ўз командаларига эмоционал куйинишди, умумий бирдамликни билдиришди.


Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази талабаларнинг ташаббусини амалий ёрдам билан қўллаб-қувватлади ва озиқ-овқат маҳсулотларидан байрам столини ташкил қилишди.  Олдиндан олиб борилган сўров натижалари бўйича турли ўйинлар, футбол учун коптоклар инъом  этишди.

Тарбияланувчилар қувончи «Great World» маркали компьютер совға қилингандан кейин янада ошди.
31-сон Мехрибонлик уйи тарбияланувчилар ва маъмурияти учинчи марта «UNICON.UZ» ДУК Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази касаба уюшмасининг вакиллари, муҳандис, олимларни, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети филиалининг талабаларини кутиб олишди.


Шунга ўхшаш учрашувлар Меҳрибонлик уйида болалар олдида уларнинг авлоди учун жавобгарликни ҳис қилиш, моддий ёрдам кўрсатишда фуқаролик позицияни ифодалаш имкониятини беради.

Маълумот учун:
Бугунги кунда меҳрибонлик уйида 7 ёшдан 16 ёшгача 115та болалар тарбияланишади. Улардан кўпчилиги пойтахтдаги 9-сон касб коллежида билим олишади, у ерда слесар, кавшарлаш кўникмаларини, қиз болалар ошпаз, тикувчилик кўникмаларини олишади.