Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Соҳа Илмий Кенгаши бўлиб ўтди

21.06.2010

Илмий Кенгаш узатиш тизимида солитон технологиясини қўллаш масаласини кўриб чиқди.

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг «UNICON.UZ» ДУК Илмий Кенгашининг навбатдаги йиғилишида кун тартиби бўйича учта масала кўриб чиқилди:
1. 05.12.04 – «Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидениенинг тизимлари ва қурилмалари» ихтисослиги бўйича техника фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун «Тезкор оптик-толали узатиш тизимларида солитон технологиясини қўллаш самарадорлигини ошириш» - маърузачи П.Халилова – Тошкент Давлат техник университети ўқитувчиси.
 
2. Марказнинг  «Ўзбекистон Республикасининг ЭРБК-2010 га ҳиссасини тайёрлаш» ИТИ натижалари бўйича ҳисобот - К.Балов – Алоқа ва ахборотлаштириш илмий-тадқиқот департаменти бошлиғи ўринбосари.
3.  «UNICON.UZ» ДУКда илмий кадрларни тайёрлашнинг бориши тўғрисида - О. Ахмедова – Криптология илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи, ИК котибаси,  С. Мухамеджанова - Ходимлар бўлими бошлиғи.

Маърузачи П.Халилова диссертация ишининг мақсад ва вазифалари, бажарилган илмий тадқиқотлар ва диссертациянинг олинган натижалари тўғрисида қисқа ҳисобот берди. Биринчи масала муҳокамасида таклиф этилаётган илмий иш солитон технологияни оптик-толали алоқада қўллаш имконини бериши, бу эса ўз навбатида  мавжуд оптик-толали узатиш тизимларининг узатиш тезлигини ошириш имконини бериши айтиб ўтилган эди.


Иш натижаларининг амалий аҳамияти оптик-толаларни ноёб ер элементлари билан легирлашда уларнинг сифатини оширишдан иборатлиги, бу эса солитон импульсларнинг самарали ўтишига шароит яратиш имконини бериши таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, оптик толаларни ноёб ер элементлари билан модификациялаш бундай 1,3 – 1,55 мкм диапазондаги толаларда кучайтиргичларни амалда ишлатиш имконини беради.


Ишлаб чиқилган амалий тавсиялар мавжуд ОТУТ самарадорлигини ошириш ва солитон технологияси асосида ноёб ер элементлари билан модификацияланган оптик толаларда оптик-толали кучайтиргичлардан фойдаланган ҳолда истиқболга эга тезкор ва юқори тезликдаги ОТУТни яратиш имконини беради. Ишни солитонларнинг оптик-толалар орқали ўтиши, шунингдек, оптик толаларни ноёб ер элементлари билан модификациялаш йўналишида  давом эттириш маълум амалий ва назарий қизиқиш уйғотади.


 Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг  Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази телекоммуникация соҳасида, хусусан солитон технологияси соҳасида ҳам етакчи ташкилот ҳисобланади. Натижада, Илмий Кенгаш талабгорнинг илмий маърузасини тинглаб ва муҳокама қилиб, П.Ю.Халилованинг 05.12.04 – «Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари» мутахассислиги бўйича техника фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этган «Солитон технологиясини тезкор оптик-толали узатиш тизимларида қўллаш самарадорлигини ошириш» мавзусидаги диссертациясига етакчи ташкилот томонидан берилган тақризни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
 
Кун тартибидаги иккинчи масала Марказ жамоаси илмий-тадқиқот ишининг натижаларига бағишланган эди. ИТИ натижалари бўйича Электр алоқани ривожлантириш бўйича бутунжаҳон конференцияси (ЭРБК-12)га Ўзбекистон Республикасининг муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳиссаси қўшилди. Маърузачи конференция натижалари ва Ўзбекистон Республикаси ҳиссасининг   аҳамияти тўғрисида қисқача сўзлаб берди.


Илмий Кенгаш аъзолари, шунингдек,  "UNICON.UZ» ДУКда илмий ходимларни тайёрлашнинг бориши билан танишдилар..
  Янги 2010-2011 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича илмий семинарлар иш бошлаши таъкидлаб ўтилди:
 - Телекоммуникация  ва ахборот хавфсизлиги – раҳбар - академик Ж.А. Абдуллаев, 
- Радио, радиоалоқа ва телевидение, электромагнит мослашуви, почта алоқаси ва маркетинг –  академик Т.Д. Раджабов.


Ҳозирги вақтда илмий семинарда кўриб чиқиладиган мавзуларни шакллантириш тайёргарлиги кетмоқда.


Навбатдаги йиғилишнинг якунида Илмий Кенгаш аъзолари Илмий Кенгаш кун тартибига киритилган барча масалаларни маъқулладилар