Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

«UNICON.UZ» давлат унитар корхонаси атамашунослар ва луғатлар хизмати жамоаси «Радиотехникага оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» устида ишлашни якунладилар

25.06.2010

«UNICON.UZ» давлат унитар корхонаси атамашунослар ва луғатлар хизмати жамоаси «Радиотехникага оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» устида ишлашни якунладилар.

Янги кашфиётларга, ахборот олишга бўлган эҳтиёж электромагнит тўлқинлар воситасида хабарларни ва ахборотни масофадан узатишнинг қандайдир усулини топиш зарурати олдида турган инсониятга таъсир кўрсатган буюк кашфиётларга олиб келди. Бу нарса радио ихтиро қилинишига замин яратди.
Радио кашф қилингандан кейинги йилларда радиотехника жадал ривожлана бошлади. Кўплаб ихтирочиларнинг асосий эътибори радиотехника қурилмаларининг конструктив элементларини такомиллаштиришга қаратилди.

Радиотехника қурилмалари, уларнинг қувватини, ишлаш масофасини, фойдаланиш қулайлигини, тежамлилигини ошириш, шунингдек, радиоузатиш ва радио қабул қилишни амалга ошириш мақсадида, электромагнит тўлқинларнинг янги-янги диапазонларини ўзлаштириш ва уларнинг янада аниқ тақдим этилишига эришиш туфайли такомиллашиб борди.

Америкалик муҳандислар томонидан 1948 йилда транзистор кашф этилиши билан радиотехниканинг энг янги тарихи бошланди. Радиотехника қурилмаларининг ўлчамларини камайтириш навбатдаги технологик ютуқ бўлди. Бу, радиотехника тизимларининг ўлчамлари, массаси ва энергия истеъмолини камайтиришга, ўз навбатида, қурилмаларнинг параметрларини яхшилашга олиб келди.

Ҳозирги кунда ҳам ривожлантирилиши ва жорий қилиниши давом этаётган сотали алоқанинг ишлаб чиқилиши катта муваффақият бўлди. Бинобарин, радиотехника ишланмаларининг тарихи кўз ўнгимизда юз бермоқда.

Соҳа мутахассислари томонидан турли давлатлар ҳамда ишлаб чиқарувчи фирмалар радиотехника, радионазорат воситаларини монтаж қилиш ва мониторингни қўллаш, шунингдек, эксплуатация қилиш жараёнида уларнинг ўзаро ҳамкорлиги радиотехника ва радиоўлчовлар соҳасида махсус атамаларни билишни талаб этади. Айнан шу  омиллар радиотехника бўйича атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғатини тузиш зарурлигини белгилаб берди.

Шу кунларда «UNICON.UZ» давлат унитар корхонаси атамашунослар ва лугатлар хизмати жамоаси «Радиотехникага оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» устида ишлашни якунладилар. Луғат устида иш  ЎзАААнинг 27.10.2009 й. 341-сон буйруғига асосланиб олиб борилди.

«Радиотехникага оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» Республикада биринчи марта нашр этиляпти. Луғат «UNICON.UZ» ДУК Атмашунослик ва луғатлар хизмати мутахассислари ва Марказнинг бошқа мутахассислари томонидан тузилган. Луғатни ишлаб чиқишда турли нашрлардан, маълумотнома характеридаги адабиётлардан, ўқув қўлланмаларидан ва Интернет материалларидан фойдаланилган.   

Луғат  алифбо тартибида жойлаштирилган 600 дан ортиқ атамаларни  ўз ичига олади.
Луғатда  рус, ўзбек ва инглиз тилларидаги атамаларнинг номи ва уларга мувофиқ таърифлар  рус ва ўзбек тилларида келтирилган.

Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги мутахассислар, илмий ходимлар, таржимонлар, ўқитувчилар, талаба ва аспирантлар учун мўлжалланган.

 

   

 

Луғат «UNICON.UZ» ДУК директорининг ўринбосари З.Гиясовнинг умумий таҳрири остида тайёрланди.

 

Луғат  Н.Нуритдинов ва А.Тўлагановлар  томонидан тузилди,

 

А.Файзуллаев, Ё.Аҳмедова, М.Хожиева томонидан таржима ва таҳрир қилинди.

 

Тақризчи т.ф.д., профессор М.Мухитдинов.

 

Компьютер ишлари: Б.Шамшиева.

 

Бугунги кунда изоҳли луғатни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «ФАН» нашриётида чоп этиш учун шартнома тузилмокда.



Маълумот учун:
Атамалар ва луғатлар хизмати Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 12 август  2002-й. 75-сон буйруғига асосланиб тузилди.