Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Ўзбекистонда биринчи бор “Коммутация тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати” ишлаб чиқилди

28.06.2010

Абонентларнинг телекоммуникациялар хизматлари (Интернетдан кенг полосали фойдалана олиш, мультимедиа алоқа ва бошқалар)га бўлган ошиб бораётган  эҳтиёжларини қондириш мақсадида, ҳозирги пайтда операторларнинг телекоммуникациялар тармоқларида фойдаланилаётган рақамли коммутация тизимларидан ташқари, NGN кейинги авлод тармоқларидан ҳам фойдаланилмоқда. NGN нинг асосий принципи хизматларнинг ҳар қандай турларини кўрсатиш учун ягона тармоқ инфраструктурасини яратишда ифодаланади, бу эса, сигналларни пакетли коммутациялашга асосланган битта тармоқ инфраструктурасида трафикнинг исталган тури билан ишлашни тақозо этади. Тармоқлар ва хизматларнинг ҳозирги пайтда юз бераётган конвергенция жараёни конвергент тармоқларда фойдаланиладиган элементлар ва процедураларни белгиловчи янги атамалардан фойдаланилишини  талаб этади.

Бундан ташқари, алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассислари томонидан турли мамлакатлар ва ишлаб чиқарувчи фирмалар коммутация тизимларининг монтаж қилиниши ва қўлланилиши, шунингдек, фойдаланишдаги уларнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳам коммутация тизимлари соҳасида махсус атамаларни билиш зарурлигини талаб этади. Айнан шу мулоҳазалар коммутация тизимлари бўйича атамаларнинг изоҳли луғатини яратиш заруратини келтириб чиқарди.

«Коммутация тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» биринчи марта нашр қилинмоқда. Луғат Атамашунослик ва луғатлар хизмати, шунингдек, «UNICON.UZ» ДУК бошқа мутахассисларининг меҳнати самарасидир. Луғатни яратишда техника адабиётларидан ва ўқув қўлланмаларидан, Халқаро телекоммуникациялар иттифоқи тавсияларидан ҳамда Интернет материалларидан фойдаланилди.

Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган, қуйидаги йўналишлар бўйича тегишли таърифлари бўлган 600 дан ортиқ атамани ичига олади:
- асосий тушунчалар;
- телекоммуникациялар тармоқлари;
- телекоммуникациялар тармоқларининг четки (телефон) қурилмалари;
- коммутацион (телефон) ускуна;
- коммутация майдони ускунаси;
- коммутацион асбоблар.       
Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассисларига, илмий ходимларга, таржимонларга, ўқитувчиларга, аспирантлар ва талабаларга мўлжалланган.

Луғат устида иш ЎзААА 31-сон буйруғига асосан олиб борилган.

Коммутация тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати
«UNICON.UZ» ДУК директори, техника фанлари номзоди М.Маҳмудовнинг  умумий таҳрири остида.
Луғат  А.Мирҳабибов томонидан тузилди,
З.Гиясов, Ё.Аҳмедова, Ш.Тўлагановлар томонидан таржима ва таҳрир қилинди.
Компьютер ишлари: К.Юсупова, Д.Комилов.
Тақризчилар: Тошкент ахборот технологиялари университети «Телекоммуникация технологиялари ва коммутация тизимлари» кафедраси мудири, техника фанлари номзоди, доцент А.Эшмуродов, кафедра доценти,
техника фанлари номзоди Н.Гултўраев