Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

\"Симсиз фойдаланиш тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати\" ишлаб чикилди

28.06.2010

Турли мамлакатлар ва ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг симсиз фойдаланиш тизимларини монтаж қилиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, уларнинг биргаликда ишлашини таъминлаш симсиз тизимлар соҳасида махсус атамаларнинг бир хил талқин қилинишини талаб этади. Буларнинг барчаси, симсиз фойдаланиш тизимлари бўйича атамаларнинг изоҳли луғатини яратиш заруратини белгилади.

Симсиз технологиялар, кутилганидан ҳам катта тезлик ва кенг қамров билан, дунёда тарқалиб бормоқда. Симсиз тармоқлардан ҳамма ерда фойдаланиш, бирор-бир технологиянинг устун бўлишини, унинг глобал тарқалишини тақозо қилмайди. Аксинча, охирги фойдаланувчиларнинг барча эҳтиёжларини қондириш учун, симсиз алоқа турли технологияларининг мавжуд бўлиш зарурати тобора равшанлашиб бормоқда. Тармоқлар ва хизматларнинг, ҳозирги вақтда юз бераётган конвергенция жараёни, кўрсатилган тармоқларда фойдаланиладиган элементлар ва процедураларни белгиловчи кўп сонли атамаларнинг тушунилишини талаб этади.

Бундан ташқари, турли мамлакатлар ва ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг симсиз фойдаланиш тизимларини монтаж қилиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, уларнинг биргаликда ишлашини таъминлаш симсиз тизимлар соҳасида махсус атамаларнинг бир хил талқин қилинишини талаб этади. Буларнинг барчаси, симсиз фойдаланиш тизимлари бўйича атамаларнинг изоҳли луғатини яратиш заруратини белгилади.

«Симсиз фойдаланиш тизимларига оид атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати» биринчи марта нашр қилинмоқда. Луғат Атамашунослик ва луғатлар хизмати, шунингдек, «UNICON.UZ» ДУК бошқа мутахассисларининг меҳнати самарасидир. Луғатни ишлаб чиқишда техникага оид адабиётлардан ва ўқув қўлланмалардан, Халқаро телекоммуникациялар иттифоқи тавсияларидан ҳамда Интернет материалларидан фойдаланилди.

Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 400 га яқин атамани ичига олади.
Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассисларига, илмий ходимларга, таржимонларга, ўқитувчиларга, аспирантлар ва талабаларга мўлжалланган.

«UNICON.UZ» ДУК директори, техника фанлари номзоди  М.Маҳмудовнинг  умумий таҳрири остида.
Луғат  А.Нигманов томонидан тузилди,
А.Файзуллаев, Ё.Аҳмедова,  Ш.Тўлагановлар томонидан таржима ва таҳрир қилинди.

Компьютер ишлари: К.Юсупова, Д.Комилов.

Тақризчи: Тошкент ахборот технологиялари университети «Антенна-фидер қурилмалари» кафедраси мудири, техника фанлари номзоди, доцент Д.Ликонцев