Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Телекоммуникацияларда ўлчашларга оид атамаларнинг изоҳли луғати тайёрланди

30.06.2010

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассислари томонидан телекоммуникациялар техник воситалари параметрларини ўлчашнинг турли методларининг, шунингдек, турли давлатлар ва ишлаб чиқарувчи фирмалар ўлчаш воситаларининг қўлланилиши ҳамда уларнинг бу воситалардан фойдаланиш жараёнидаги ўзаро ҳамкорлиги ўлчаш соҳасида махсус атамалардан хабардор бўлишни талаб этади. Айнан шу омиллар телекоммуникацияларда ўлчашлар бўйича атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғатини яратиш заруратини келтириб чиқарди.

Телекоммуникацияларда ўлчашларга оид атамаларнинг изоҳли луғати республикада биринчи марта нашр этилмоқда. Луғат Атамашунослик ва луғатлар хизмати мутахассисларининг, «UNICON.UZ» Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази Давлат унитар корхонасининг бошқа мутахассислари меҳнатининг самарасидир. Луғатни ишлаб чиқишда хорижий техник адабиётлар ва маълумотномалардан, норматив ҳужжатлардан, ўқув қўллан-малари ва Интернет материалларидан фойдаланилди.


Луғат, алифбо тартибида жойлаштирилган 600 дан ортиқ атамани ўз ичига олади. Луғатда рус ва ўзбек тилларидаги атамалар ва таърифлар ҳамда шу атамаларнинг инглиз тилидаги муқобиллари келтирилган.
Луғат алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси мутахассислари, илмий ходимлар, таржимонлар, ўқитувчилар, аспирантлар ва талабаларга мўлжалланган.

Изоҳли луғат «UNICON.UZ» ДУК директори, техника фанлари номзоди  М.Маҳмудовнинг  умумий таҳрири остида.
Луғат  А.Тўлаганов томонидан тузилди,
Ё.Аҳмедова,  Ш.Тўлаганов, М.Хожиевалар томонидан
таржима ва таҳрир қилинди.

Компьютер ишлари: К.Юсупова
Тақризчилар: Россия Метрология академияси ва Украина Технология академиясининг академиги,  техника фанлари доктори, профессор О.Ҳакимов ва техника фанлари доктори, профессор М.Мухитдинов