Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Стандартлаштириш ва телекоммуникациялар бўйича cоҳа қўмитасининг йиғилиши

07.07.2010

2010 йил 6 июлда  Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида соҳанинг телекоммуникацияларни стандартлаштириш бўйича қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибида кейинги авлод тармоқларининг пайдо бўлиши ва КПФни та-комиллаштиириш масалалари кўриб чиқилди. ХЭИ Бош котиби  Х.Турэнинг ҳисоботи. Электралоқа соҳасида сиёсат бўйича Бутунжаҳон Форуми. IP (IPv4 ваIPv6) протоколлари масаласини кўриб чиқиш. Электр алоқанинг «ўзгарувчан» хизматлари ва иловаларини тадқиқ қилиш (Резолюция 63, Йо-ханнесбург ITU, 2008) ва Ўзбекистон АМ нуқтаи назарини ишлаб чиқиш ма-саласини кўриб чиқиш. «ITU фаолиятини қайта шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа маъмуриятининг ITU ПК-10 га қўшган ҳиссасини тайёрлаш масалаларини тадқиқ қилиш» ИТИ бўйича оралиқ ҳисоботини кўриб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
 
Кейинги авлод тармоқларининг пайдо бўлиши ва кенг полосали фойдалана олишни такомиллаштириш  масалаласини кўриб чиқиб, қўмита аъзолари Ўзбекистон Республикасида кейинги авлод тармоқларига ўтишнинг ўзига хос хусусиятларини муҳокама қилишди, кенг полосали фойдалана олиш хизмат-ларини тақдим этиш ҳолати, ушбу йўналишда илмий-тадқиқот ишларни ба-жариш имкониятлари, Телекоммуникацияни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш зарурати ва бошқалар билан танишиб чиқишди.

Иккинчи масалада IP (IPv4 ва IPv6) протоколларининг муаммоларини кўриб чиқишди. Йиғилиш қатнашчилари Ўзбекистонда Интернет протоколларидан фойдаланиш, Интернет-фойдаланувчиларининг  IP адреслар билан таъмин-ланганлик ҳолати ва IP v 4 дан IP v 6 га ўтиш зарурати ва бошқалар билан та-нишишди.

Кун тартибининг учинчи  масаласи электр алоқанинг «ўзгарувчан» хизматла-ри ва иловаларини тадқиқ қилишга (Резолюция 63, Йоханнесбург ITU, 2008) бағишланди.  Қатнашчилар «ўзгарувчан» хизматлар тушунчаси,  ушбу маса-лалар билан шуғулланадиган тадқиқот комиссиялари,  электр алоқанинг «ўзгарувчан» хизматлари ва иловаларини тадқиқ қилиш тўғрисидаги маъру-зани тинглашди.  

Йиғилишнинг охирги масаласи «ITU фаолиятини қайта шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа Маъмуриятининг ITU ПК-10 га қўшган ҳиссасини тайёрлаш масалаларини тадқиқ қилиш» ИТИ бўйича оралиқ ҳисоботига бағишланди. Таклиф этилган улушлар ЎзААА қошидаги  Теле-коммуникацияларни ривожлантириш, телекоммуникациялар ва радиоалоқани стандартлаштириш бўйича қўмиталарнинг қўшма йиғилишида, шунингдек, халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича АМҲ комиссияси қошидаги  ITU билан ишлаш бўйича Ишчи гуруҳнинг 2010 йил 10-11 мартдаги  йиғилишида муҳокама қилинди ва  маъқулланди. Ўзбекистон Алоқа маъму-риятининг ушбу улушлари ITU га йўналтирилди.
 
Қўмита аъзолари Устав, Ковенция ва Умумий регламентни тасдиқлаш, унинг қиёсий таҳлилини ўтказиш, «телекоммуникациялар ва электр алоқа» ва «ах-борот технологиялари» атамаларига тузатиш киритиш процедуралари тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишди.

ЎзААА Телекоммуникацияларни стандартлаштириш бўйича қўмитаси йиғилишининг кун тартибига киритилган барча масалалар ҳисобга олинди ва маъқулланди.
 
Маълумот учун:

ЎзАААнинг 2009 йил 17 апрелдаги 123-сон буйруғи билан Телекоммуника-цияларни стандартлаштириш бўйича қўмита ташкил этилди.