Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

норматив ҳужжатларининг маълумотлар банки тўлдирилди

21.07.2010

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси норматив ҳужжатларининг маълумотлар банки қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:

Rh 45-222:2010 Оптик кабелларни жамоа ва якка тартибдаги абонент фойдалана олиш нуқталарини ташкил қилган ҳолда турар жой ва маъмурий биноларга  киритиш ва монтаж қилиш қоидалари. Қўллаш соҳаси

Ушбу раҳбарий ҳужжат оптик кабеллар ва модулли конструкцияларни, жамоа ва якка тартибдаги абонент фойдалана олиш нуқталарини ташкил қилган ҳолда, турар жой ва маъмурий биноларга киритиш ва монтаж қилишни амалга оширувчи ташкилотлар учун мўлжалланган.
Қоидаларнинг талаблари оптик кабеллар ва модулли конструкцияларни маъмурий ва турар жой бинолари ичига киритиш ва монтаж қилишни ташкил қилиш бўйича қурилиш-монтаж, созлаш (ростлаш) ишларини бажариш учун тааллуқлидир.
Қоидалар оптик кабеллар ва модулли конструкцияларни турар жой ва маъмурий биноларга киритиш ва монтаж қилиш бўйича қурилиш-монтаж, созлаш ишларини бажаришда қўлланилиши мажбурийдир.

Rh 45-223:2009 Давлат алоқа инспекцияси ва электромагнит мослашув маркази давлат унитар корхонасининг ноқонуний ишлатилаётган  радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни аниқлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида Низом
Ўзбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги (ЎЗААА)нинг 28.05.2010 йилдаги 221-сон буйруғи билан тасдиқланган ва амалга киритилган.

Ушбу ҳужжат ноқонуний ишлатилаётган  радиоэлектрон воситалар (РЭВ) ва юқори частотали қурилмалар (ЮЧҚ)ни аниқлаш жараёнида давлат алоқа инспекцияси (ДАИ) ҳамда электромагнит мослашув маркази давлат унитар корхонаси (ЭМММ ДУК)нинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди. 
Ушбу ҳужжат талаблари ДАИ  ва ЭМММ ДУК учун мажбурийдир.

1-сон ўзгартириш Rh 45-221:2009  Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппаратида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросининг назоратини  ташкил этиш бўйича йўриқнома.

1-сон ўзгартириш Rh 45-221:2008  «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти томонидан халқаро почта жўнатмаларининг йўқотилиши, ўғирланиши, шикастланиши ёки жойланмасининг алмаштирилиши, шунингдек етказиб берилмаганлик  сабабларини тушунтирмасдан қайтарилганлиги учун зарар ўрнини қоплаш тўловларини тўлаш қоидалари. (янги таҳрир, 1-сон ўзгар.)