Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Почта алоқасига бағишланган илмий-тадқиқот иш олиб бориляпти

03.08.2010

«UNICON.UZ» ДУКда «Почта алоқасининг замонавий машиналари ва ускуналари асосида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш методларининг таҳлили. Ўзбекистон Республикаси почта алоқасида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва механизациялашнинг мавжуд ҳолатини баҳолаш» илмий-тадқиқот иши олиб бориляпти.

«UNICON.UZ» ДУК марказининг почта алоқаси илмий-тадқиқот бўлими «Почта алоқасининг замонавий машиналари ва ускуналари асосида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш методларининг таҳлили» илмий-тадқиқот ишини (ИТИ) олиб бориш доирасида иккинчи босқич – «Ўзбекистон Республикаси почта алоқасида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва механизациялашнинг мавжуд ҳолатини баҳолаш» босқичини бажарди.


ИТИ иккинчи босқичида Ўзбекистон Республикаси почта алоқасининг структураси, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ кўрсатадиган хизматлар рўйхати,  турлари ва ҳажми акс эттирилган. Айрим хизматлар ҳажмининг йил сайин ортиб боришини қиёсий баҳолаш амалга оширилган; халқаро ва республика ичида почта маршрутларининг рўйхати, ушбу маршрутларда фойдаланиладиган транспорт воситалари келтирилган.


Асосий саралашнинг объектлари, шунингдек улар орқали ўтадиган почта жўнатмаларининг ҳажми келтирилган. Вилоят филиаллари бўйича почта жўнатмалари (хатлар, бандероллар, посилкалар ва ҳ.к.) оқимларининг ҳажмлари тўғрисидаги ахборот тақдим этилган;


Почта алоқаси объектларини  ишлаб чиқариш жараёнларининг асосий автоматлаштириш – саралаш, ўровлаш, штемпеллаш воситалари ва бошқа машиналар, тележкалар ва юклаш машиналари, шунингдек шахсий компьютерлар, касса аппаратлари, электрон тарозилар, кўп функцияли қурилмалар франкирлаш машиналари ва ҳ.қ билан жиҳозлаш даражаси ва уларнинг ҳолати тўғрисидаги  ахборот тадқиқ қилинган ва тақдим этилган.


«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ мавжуд корпоратив тармоғининг структураси, унга почта алоқаси объектларининг уланиши, уланиш усули ва тезлиги, Интернет–кафе миқдори тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.


Почта алоқасида автоматлаштирилган ахборот тизимлари – электрон пул ўтказмалари, рўйхатга олинадиган почта жўнатмалари ўтишини назорат қилиш, коммунал хизматлар тўловларини қабул қилиш, пенсиялар ва ижтимоий нафақа тўловларини амалга ошириш, EMS почта жўнатмаларининг тренинги (ҳисобга олиш, рўйхатга олиш ва ўтишини назорат қилиш), бухгалтерия, ишлаб чиқариш ва бошқаришни ҳисобини ривожлантиришнинг мавжуд ҳолати таҳлил қилинди.

ИТИ ушбу босқичининг натижаларидан навбатдаги босқичда почта алоқаси объектларини ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш воситалари билан жиҳозлаш бўйича асосланган тавсиялар, шунингдек,  янги автоматлаштирилган ахборот тизимларни яратиш ва амалдагиларини ривожлантириш ва почта алоқаси хизматларини кўрсатиш бўйича таклифларни ишлаб учун фойдаланилади.