Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

«Рақамли телевидениени жорий қилишнинг муаммолари ва ечимлари» ҳалқаро илмий-амалий конференцияси 14-15 сентябрьга кўчирилди

09.08.2010

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва «UNICON.UZ» ДУК, Радиочастоталар бўйича давлат комиссияси, Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа  илмий-технка жамияти, Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевиднеие маркази ДУК, Электромагнит мослашув маркази билан ҳамкорликда 2010 йил 14-15 сентябрда Самарқанд шаҳрида «Рақамли телевидениени жорий қилишнинг муаммолари ва ечимлари» мавзусида ҳалқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. *

Илмий-амалий конференцияни ўтказишдан мақсад - ахборот алмашинуви, рақамли ер усти телевизион, овозли ва мультимедия эшиттириши тизимларини ривожлантиришнинг асосий тенденциялари ва техник жиҳатлари, ҳозирги ҳолатини муҳокама қилиш ва тажриба алмишиниш ҳисобланади.

Конференцияда иштирок этиш учун Россия Федерацияси, Беларусия Республикаси, Молдова Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш маъмурияти аъзолари, шунингдек операторлар, миллий илмий ташкилотлар, компания ва ташкилотлар таклиф қилинган.

Конференцияда қатнашиш - бепул.

 Таклифнома

Рўйхатга олиш формаси

Самарканд ва Тошкент авиарейслари жадвали

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида меҳмонхоналар тўғрисида маълумот

Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналар тўғрисида маълумот

Самарқанд ш. борадиган поездлар жадвали

*Илмий-амалий Конференция 7-8 сентябрь кунлари давлат ва Рамазон ҳайити байрамларига тўғри келгани  муносабати билан  14-15 сентябрьга кўчирилди.