Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Барча шанбаликка!

14.08.2010


Бир жон бир тан бўлиб «UNICON.UZ» ходимлари  умумхайрия шанбаликка чиқишди. Катта жамоа Юнус Обод туманидаги Сохибкор, 2 кўчасида қурилаётган лаборатория комплексида, ҳамда асосий ҳудудида  ободонлаштириш  ишларини олиб бордилар. 


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 21 июлдаги фармойишига биноан, мамлакатимизда бошланган умумхалқ хайрия ҳашаридан кўзланган мақсад жамиятимизда ижтимоий ҳамкорлик, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни янада юксалтириш, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш, мамлакатимизда санитария-эпидемиологик ҳолатни янада яхшилаш ва Мустақиллигимизнинг 19 йиллик байрамини нишонлашга пухта тайёргарлик кўришдан иборат.


Кун давомида хашарчиларнинг бир кунлик иш ҳаққи “Маҳалла” ҳайрия жамғармасининг ҳисоб рақамига тушади.


Бундай тадбирлар азалий қадриятларимизни кенг намойиш этиш, юртимиздаги тинчлик, хотиржамлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олишимизда муҳим замин бўлади.