Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

«UNICON.UZ» жамоаси кўп кураш бўйича биринчи ўринга сазовор бўлди

23.08.2010

«Баркамол авлод йили»га бағишланган cпартакиада бўлиб ўтди
Спартакиадани ўтказищдан мақсад ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

Икки кун давомида Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт залида ёшлар ўртасида шахмат, шашка, стол теннис ива кўп кураш бўйича қизиқарли кураш олиб борилди.

Ҳурсанд бўлиш керакки, «UNICON.UZ» двалат унитар корхонаси муносиб ёшлар командаси билан иштирок этди.  Абдусаматов Жаҳонгир, Миндуллина Регина  шахмат турнирида, шашка гуруҳида - Шарафутдинов Жамшид ва Ишматова Юлдуз иштирок этишди. Стол теннисида - Аҳмедов Дилшод ва Комилова Шахноза мусобақалашди. Сайдикаримов Сардорхўжа, Абдумавлянов Фарҳод, Абдалимова Дарья, Ишматова Юлдуз кўп курашда куч синашди.

Шу йилдан бошлаб спартакиадани ўтказишда янги қоида киритилди. Умумий команда натижалари бўйича ғолиб чиққан командага кўчма  мусобақа кубоги топширилади.

Биринчи кунда ғолиблар эълон қилинди. Улардан Миндуллина Регина - аёллар ўртасида шахмат бўйича  3-ўрин, Шарафутдинов Жамшид – шашка бўйича 5-ўрин, Ахмедов Дилшод - стол тенниси бўйича  4-ўринга муяссар бўлишди.


Икинчи куни ўз натижалари билан мусобақада бизнинг кўп кураш бўйича команда қувонтирди. Улар спортнинг ушбу турида биринчи бўлишди.

Ғолибларимизни табриклаймиз.

Маълумот учун:

«Баркамол авлод йили»га бағишланган спартакиаданинг биринчи босқичи 2010 йилнинг май-июн ойида бўлиб ўтди.