Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Она ва бола саломатлиги - Марказ диққатида

26.08.2010


Давлатимизнинг долзарб йўналишларидан бири она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлодни тарбия қилиш ҳисобланади.

“Эл саломатлиги- давлат бойлиги деб айтади доно халқимиз. Шу муносабат туфайли маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари доирасида хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш асослари, она ва бола саломатлигини кенг тарғиб этиш борасида Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари Марказида  машғулотлар ўтказилмоқда.

Учрашув мобайнида  “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2009 йил 13 апрельдаги Президент Қарори -1096-сон қарори ва “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мутаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириши чора-тадбирлари дастури тўғрисидаги” 2009 йил 1 июльдаги Президент Қарори-1144-сон қарори мазмуни-моҳияти тўғрисида  Тошкент  шаҳар, Собир Раҳимов тумани марказий поликлиникаси гекология бўлими мудири, олий тоифадаги шифокор Абдусаломова Барно Абдураззаковна  сўзлаб берди.

Учрашув якунида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар, маслаҳатлар олишди.