Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Баку шаҳрида ХЭИ Ишчи гуруҳи учрашувининг якунлари

15.09.2010

Озарбайжон Республикаси, Баку шаҳрида 2010 йил 7-9 сентябрь кунлари Халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш (ХҲМ) бўйича Алоқа соҳасидаги Минтақавий Ҳамкорлик Комиссияси қошидаги Халқаро Электралоқа иттифоқи (ХЭИ) билан ишлаш бўйича Ишчи гуруҳ (ИГ) 4-йиғилиши ва Халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича АМҲ Комиссиясининг 23-йиғилиши бўлиб ўтди.


Йиғилишда Озарбайджон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси, Белоруссия ва Украина алоқа маъмуриятларининг вакиллари иштирок этишди.


ХЭИ ИГ 4-йиғилишида кўриб чиқилган асосий масалалардан бири, бу Электралоқани ривожлантириш бўйича Бутунжаҳон конференция (ВКРЭ-10, 2010 йил 24 май – 4 июнь, Хайдаробод, Ҳиндистон) якунларини муҳокама қилиш, 2012 йил ХЭИ АМҲ Алоқа маъмуриятини Хлақаро электралоқа бўйича Бутунжаҳон конференцияга       (ВКМЭ-12), 2012 йил ХЭИ электралоқа станданттлаштириш бўйича Бутунжаҳон ассамблеясига (ВАСЭ-12) тайёргарлик кўриш, 2010 йил ХЭИ Ваколатли конференциясига АМҲ (ПК-10, 2010 йил 4-22 октябрь, Гвадалахара, Мексика) умумий таклифларини тайёрлашдан иборат.


Ишчи гуруҳ аъзолари 2010 йил ХЭИ Ваколатли конференциясига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ишчи гуруҳ йиғилиши давомида Ваколатли конференция вазифалари, муҳокамага киритиладиган муҳим масалалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга ХЭИ истиқболлари, авваламбор, ахборот жамиятини қуришда Иттифоқнинг роли ва ўрни кўриб чиқилди, ХЭИ асосий ҳужжатлари, жумладан атамаларнинг таърифлари, Интернетни бошқариш бўйича давлат сиёсати, Халқаро электралоқа иттифоқи регламентини қайта кўриб чиқиш масалалари, аудит бўйича қўмита кўриб чиқилди.


Ваколатли конференцияда АМҲ Алоқа маъмурияти умумий таклифларининг лойиҳасини тайёрлаш ва муҳокама қилиш ХЭИ Ишчи гуруҳ йиғилишида ҳамда ХҲМ йиғилишида кўриб чиқилди. Ҳаммаси бўлиб 16та ҳужжат муҳокама қилинди. Ўн битта улуш бўйича АМҲ еттича алоқа маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланди.


Муҳокамалар жонли дискуссия вазиятида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг бешта улушидан иккитаси АМҲ умумий улуши каби иккитаси қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси томонидан таклиф этилган бошқа улушларнинг ғояси ва мазмуни ўз аксини топди ва АМҲ бошқа умумий улушида ҳисобга олинди.


2010 йил ХЭИ Ваколатли конференциясига Ўзбекистон Алоқа маъмуриятининг улушларини ишлаб чиқиш «ХЭИ фаолиятини ислоҳ қилиш масалаларини тадқиқ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа маъмуриятининг ХЭИ Ваколатли конференцияга улушини тайёрлаш» илмий-тадқиқот ишлари доирасида «UNICON.UZ» ДУК- Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказининг етакчи мутахассислари томонидан амалга оширилди.