Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Самарқандда «Рақамли эшиттиришни жорий этиш муаммолари ва ечимлари» илмий-амалий конференциянинг натижалари

16.09.2010

Ўзбекситон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «UNICON.UZ» Давлат унитар корхонаси, Радиотехника, электроника ва алоқа илмий-текхник жамияти, Радиочастоталар бўйича давлат комиссияси, Электромагнит мослашуви маркази, шунингдек, Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази билан биргаликда «Рақамли эшиттиришни жорий этиш муаммолари ва ечимлари» халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказди.

Конференция 14-15 сентябрь кунлари, рақамли телевизион узаткич ўрнатилган, Самарканд шаҳрида бўлиб  ўтди. Тадбирни ўтказишдан мақсад рақамли телерадиоэшиттиришни жорий этиш ва ривожлантириш муаммоларини муҳокама қилиш, ушбу соҳадаги мамлакатимиз ва ҳориждаги мутахассислар билан тажриба алмашиниш, аналогдан рақамли эшиттиришга ўтишнинг турли техник, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатларини кўриб чиқишдан иборат эди.

Конференция ишида Ўзбекистон Республикасининг рақамли телевидениени жорий этишда фаол иштирок этаган турли ташкилотлдаридан вакиллар қатнашишди. Шунингдек, NEC Corporation  каби ҳорижий компаниялар вакиллари ўзларининг тажриба ва фикрлари билан алмашишди.

Икки кунлик илмий-амалий конференция мобайнида  рақамли телевидениени жорий этишдаги долзарб муаммолар ва масалаларга бағишланган маърузалар тингланди. Бу ерда  кўпгина, жумладан рақамли эшиттиришга ўтиш стратегиясини танлаш, ўтишнинг частота-ҳудудий режасини бажариш, замонавий ускуналарнинг имкониятлари, ТВ тасвирларни сиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, аҳоли ўртасида абонент мосламаларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш ва шу каби масалалар қамраб олинди.

«UNICON.UZ» ДУК мутахассислари Бухородаги рақамли телевизион эшиттириш билан қоплаш зонасини ўлчаш натижалари билан, ТВ дастурларни узатиш учун Wi-Fi технологиясидан фойдаланиш бўйича илмий ишнинг натижалари билан, шунингдек, рақамли телевидениени қабул қилиш учун турли кўринишдаги антенналар серияларини синаш натижалари билан таништиришди.

Илмий-амалий конференция якунида конференция ишларини нашр этиш бўйича қарорлар ва тавсиялар тузилди. Рақамли телевидение соҳасида илмий ва муҳандис кадрларни тайёрлашнинг муҳимлиги ва зарурлиги белгилаб ўтилди. Шунингдек,  халқаро ва республика миқёсида шундай тадбирларнинг ташкилий масалалари ва таркиблари бўйича шунга ўхшаш конференция ва семинарларни мунтазам ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Конференциянинг  якуний ҳужжатини  www.unicon.uz. сайтидан олиш мумкин.