Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

\"UNICON.UZ\"нинг ICTPexpo-2010 кўргазмада муваффақиятли иштироки

27.09.2010

«UNICON.UZ» давлат унитар корхонаси - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази  ICTPexpo-2010 кўргазмада энг яхши стенд билан қатнашди


ICTPexpo-2010 кўргазмада муваффақиятли иштирок этиш “UNICON.UZ” давлат унитар корхонасининг жамоаси учун яхши анъаналар сақланиб қолмоқда. Кўргазма залининг аренаси бу кўп йиллик ютуқлар, ишланмалар, натижаларни кўрсатиш, соҳанинг у ёки бошқа йўналишларини ривожлантириш имконияти деганидир. «UNICON.UZ» давлат унитар корхонасининг навбатдаги ютуқларидан бири «Стенднинг энг яхши ахборот таъминоти учун» номинацияда биринчи бўлди ва кўргазма иштирокчиси дипломини олди.


 Бир қатор ишланмалар бу йилги кўргазманинг янгиликлари бўлди. «Фидо-бизнес» МЧЖ, Алоқа банк ОАК ва «UNICON.UZ» ДУК олим-муҳандисларининг биргаликдаги меҳнати Интернет-банкингни ривожлантириш учун жуда қизиқарли бўлди. «UNICON.UZ» ДУК мутахассислари иштирокининг улуши тизимнинг ахборот хавфсизлигини ишлаб чиқишдан иборат.


Ишлаб чиқувчилар электрон рақамли имзони шакллантирувчи ва текширувчи «E-KALIT» аппарат-дастур қурилмаси билан фаҳрландилар. У криптографик амалларни бажариш учун мўлжалланган, шу билан бирга ҳимояланган ишонч билдирилган муҳитда ахборот хавфсиз функцияларни таъминлайди.
Кўргазма давомида Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимиятлари қошидаги компьютер марказлари раҳбарлари билан электрон ҳужжат алмашиш дастурлари - «E-XAT» ва «E-Hujjat»ни  жойларда қўллаш бўйича суҳбатлар ўтказилган.


Олий ўқув юрт ва коллеж талабалари мобил телефонлар учун «Willtek 4405» (Германияда ишлаб чиқилган) универсал тестер билан қизиқишди. Телекоммуникациялар техник воситаларининг сертификацион синов маркази томонидан тақдим этилган ўлчов асбоблари билан сотали алоқа операторларининг диққатини жалб қилди.


Марказнинг бошқа йўналишини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ягона Атамашунослик хизмати томонидан тақдим этилган соҳага оид атамалар луғатлари билан МАТБ, Ўзбекистон Миллий Университет, Халқ таълими вазирлиги, ДАИ вакиллари қизиқишди. Атамалар луғатининг электрон версиясига вилоят ва пойтахт кутубхона ресурс марказларининг вакилларида  катта қизиқиш пайдо бўлди (Атамалар луғатининг рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин).