Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди норматив хужжатлар билан тўлдирилди

27.10.2016

 Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:

 
O‘z DSt ISO/IEC 27001:2016 (ISO/IEC 27001:2013, MOD) Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот хавфсизлигини бошкариш тизимлари. Талаблар. (Ўзстандарт агентлигининг 2016 йил 5 сентябрдаги 05-784-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2016 йил  6 октябрдаги 288-сон буйруғи) 
O‘z DSt ISO/IEC 27001:2009 ЎРНИГА
Ушбу стандарт ташкилот контекст доирасида АҲБТни ишлаб чиқиш, жорий этиш, эксплуатация қилиш ва узлуксиз яхшилашга қўйиладиган талабларни белгилайди. Ушбу стандарт ташкилот эҳтиёжларига мувофиқ  ахборот хавфсизлиги рискларини аниқлаш ва уларга ишлов бериш бўйича талабларни ҳам ўз ичига олади. Ушбу стандарт томонидан ўрнатиладиган талаблар ташкилот тури, миқёси ва фаолияти соҳасидан қатъи назар, барча ташкилотларда қўллаш учун мўлжалланган. Ташкилот АХБТнинг ушбу стандартга мувофиқлиги тўғрисида хабар берса, 4-10-бўлимларда кўрсатилган талабларнинг  исталганини истисно қилишга йўл қўйилмайди.
 
O‘z DSt ISO/IEC 27002:2016 (ISO/IEC 27002:2013, MOD) Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот хавфсизлигини бошқаришнинг амалий қоидалари. (Ўзстандарт агентлигининг 2016 йил 5 сентябрдаги 05-784-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2016 йил  6 октябрдаги 288-сон буйруғи)
O‘z DSt ISO/IEC 27002:2008 ЎРНИГА
Ушбу стандарт ташкилотлар ўзларининг ахборот хавфсизлиги стандартларини ва ахборот хавфсизлигини бошқариш  қоидаларини ишлаб чиқишларида, жумладан ташкилот муҳитидаги ахборот хавфсизлигининг мавжуд рискларини ҳисобга олган ҳолда бошқариш воситаларини танлаш, жорий этиш ва бошқаришда фойдаланишлари мумкин бўлган тавсияларни ўз ичига олади.
Ушбу стандарт қуйидаги мақсадларни назарда тутган ташкилотлар фойдаланиши учун мўлжалланган: 
а) АХБТ самарали ишлаши учун О‘z DSt ISO/IEC 27001 талаблари асосида бошқариш воситаларини танлаш;
b) умум қабул қилган ахборот хавфсизлигини бошқариш  воситаларини жорий қилиш;
с) ахборот хавфсизлигини бошқариш бўйича ўзининг тавсияларини ишлаб чиқиш.

O‘z DSt ISO/IEC 15408-1:2016 (ISO/IEC 15408-1:2009, MOD) Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот технологиялари хавфсизлигини баҳолаш мезонлари. 1-қисм. Кириш ва умумий модель. (Ўзстандарт агентлигининг 2016 йил 5 сентябрдаги 05-784-сон қарори, АТК Вазирлигининг 
2016 йил  6 октябрдаги 288-сон буйруғи)
O‘z DSt ISO/IEC 15408-1:2008 ЎРНИГА
O‘z DSt ISO/IEC 15408 стандартининг ушбу қисми АТ хавфсизлигини баҳолашнинг умумий тушунчалари ва принципларини ўрнатади, шунингдек АТ маҳсулотлари хавфсизлигининг характеристикларини баҳолаш учун асос сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган O‘z DSt ISO/IEC 15408 стандартининг бошқа қисмларида фойдаланиладиган умумий баҳолаш моделини белгилайди.
 
O‘z DSt ISO/IEC 15408-2:2016 (ISO/IEC 15408-2:2008, MOD) Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот технологиялари хавфсизлигини баҳолаш мезонлари. 2-қисм. Хавфсизликнинг функционал компонентлари. (Ўзстандарт агентлигининг 2016 йил 5 сентябрдаги 05-784-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2016 йил  6 октябрдаги 288-сон буйруғи)
O‘z DSt ISO/IEC 15408-2:2008 ЎРНИГА
O‘z DSt ISO/IEC 15408 стандартининг ушбу қисмида хавфсизликни баҳолаш учун функционал компонентларининг таркиби ва мазмуни белгиланган. Шунингдек ушбу қисмга ахборот технологиялари (АТ) кўпгина маҳсулотлари хавфсизлигининг функционал имкониятларига қўйиладиган умумий талабларга жавоб берувчи функционал компонентлар каталоги киритилган.

O‘z DSt ISO/IEC 15408-3:2016 (ISO/IEC 15408-3:2008, MOD) Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот технологияларининг хавфсизлигини баҳолаш мезонлари. 3-қисм. Хавфсизликка қўйиладиган ишонч компонентлари. (Ўзстандарт агентлигининг 2016 йил 5 сентябрдаги 05-784-сон қарори, АТК Вазирлигининг 2016 йил  6 октябрдаги 288-сон буйруғи)
O‘z DSt ISO/IEC 15408-3:2008 ЎРНИГА
O‘z DSt ISO/IEC 15408 стандартининг ушбу қисми хавфсизликка қўйиладиган ишонч компонентларини белгилайди ва баҳолаш объектлари (БО) компонентларининг хавфсизлигига қўйиладиган ишончни ўлчаш учун шкалани белгиловчи ишончни баҳолаш даражасини (ИБД), таркибий БО учун хавфсизликка қўйиладиган ишончни ўлчаш шкаласини белгиловчи таркибий ишонч пакетларини, ишонч даражалари ва пакетлари таркибидаги алоҳида ишонч компонентларини, шунингдек, ҳимоя профиллари (ҲП)ни баҳолаш мезонлари ва хавфсизлик бўйича топшириқларни (ХТ) ўз ичига олади.
 
RH 45-259:2016 Ўзбекистон телекоммуникация тармоғининг телеграф алоқасини рақамлаш тизими ва режаси. (АТК Вазирлигининг 2016 йил 7 октябрдаги 290-сон буйруғи) RH 45-023-98 ЎРНИГА
Ушбу раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоғининг телеграф алоқасини рақамлаш тартибини белгилаб беради.
Ушбу раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида  телеграф алоқа хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи барча операторларга тааллуқли.
 
RH 45-031:2016 ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ. Таснифлаш (АТК Вазирлигининг 2016 йил 13 октябрдаги 300-сон буйруғи) RH 45-031:2005 ЎРНИГА
Ушбу ҳужжат аҳолига, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига кўрсатиладиган  телекоммуникация хизматлари таснифини белгилаб беради ва телекоммуникация операторларига тааллуқли.
 
Радиотўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмаларига оид атамаларнинг инглизча-русча-ўзбекча қисқача луғати. 2-қисм 
(АТК Вазирлигининг 2016 йил 18 октябрдаги 303-сон буйруғи)
RH 45-073:2016 Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси ўлчаш воситаларини индикаторлар тоифасига ўтказиш тартиби (АТК Вазирлигининг 
2016 йил 24 октябрдаги  311-сон буйруғи) RH 45-073:1999 ЎРНИГА 
(Киритиш санаси 01.11.2016)
Ушбу ҳужжат ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектлари ўлчаш воситаларини индикаторлар тоифасига ўтказиш тартиби ва индикаторлар функционаллигини текширишни белгилаб беради.
Ушбу ҳужжат талаблари ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан берилган лицензияга эга юридик шахсларга тааллуқлидир.