Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

Кореяда «Government 3.0» 2016 халқаро форуми ўтказилмоқда

09.11.2016

9-10 ноябр кунлари Жанубий Кореяда «Government 3.0» 2016 глобал форуми бўлиб ўтмоқда. Форум Корея Республикасининг Давлат бошқаруви ва ички ишлар вазирлиги томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилмоқда

Тадбирда хорижий мамлакатларнинг 500 дан зиёд экспертлари, жумладан ҳукуматларнинг юқори мартабали мансабдорлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, аналитик ва илм-фан соҳаси мутахассислари иштирок этадилар.

«Government 3.0» 2016 (Ҳукумат 3.0) янгича қараш ва принципларга асосланган давлатни бошқариш тизими бўлиб, мамлакат фуқароларига давлат очиқ маълумотларини чекланмаган миқдорда тақдим этиш, ҳар бир фуқаронинг ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб унга сифатли давлат хизматларини кўрсатиш, ҳукумат қарорларида аҳолининг кенг иштирокини таъминлаш ва давлатнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини ошириш орқали жамият бошқарувида очиқлик ва ошкораликка эришишни кўзлайди.

Форумнинг мақсади – бу борада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва давлат бошқаруви ҳамда электрон ҳукумат соҳаларида тажриба алмашиш, шу билан бирга муайян соҳаларга инноватсияларнинг жорий қилишда корейсча тажрибани ўртоқлашиш. Тадбирда давлат бошқаруви ва электрон ҳукумат яратишдаги сўнгги илғор ютуқлар, давлат хизматлари кўрсатишдаги янгича ёндашувлар, давлат маълумотларидан фойдаланишни енгиллаштириш каби масалаларга бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Форум дастурида давлат бошқаруви ҳамда электрон ҳукумат тизимини ислоҳ қилишнинг глобал тенденция ва шартларига бағишланган умумий сессия, шунингдек очиқ маълумотларни тақдим этиш орқали очиқ-ошкора ҳукуматни яратиш, аҳолига давлат хизматлари кўрсатишни яхшилаш, давлат бошқарувига инноватсияларни жорий қилишга оид учта сессиянинг ўтиши ҳам режа қилинган.

Мазкур Форумда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг вакиллари ҳам "Давлат бошқарувини ислоҳ қилишда АКТнинг ўрни" мавзуидаги тақдимот билан иштирок этмоқдалар. Ушбу тақдимот хорижлик мутахассис-экспертларни Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимини жорий қилиш, давлат бошқарувини такомиллаштиришда АКТдан фойдаланиш юзасидан амалга оширилатётган ислоҳотлар билан таништиради.
Муаллиф: Ахборот хизмати