Ўзбекча

Авторизация Бизга ёзинг Сайт ҳаритаси

Логин:
Пароль:

Для просмотра необходим Adobe Flash Player версии 9 или выше.
Скачать Flash Player
Бош саҳифа  /  Матбуот маркази

Матбуот маркази

«Янги Интернет Ташаббуси» 2-босқичга ўтди

10.11.2016

Жорий ҳафтада Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, АКТни ривожлантириш жамғармаси кўмагида, UZINFOCOM Маркази ташаббуси билан ўтказилаётган «Янги Интернет Ташаббуси 2016» - долзарб лойиҳалар танловининг саралаш босқичи якунига етди

Танловнинг илк босқичида унда иштирок этиш учун 200 дан зийод лойиҳалар тақдим қилинган. Улар орасидан 72 таси танлаб олиниб, ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола қилинди. Ижодий ишлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари, UZINFOCOM ҳамда бошқа ташкилотлар экспертлари, блогер ҳамда журналистлардан иборат ҳакамлар жамоаси томонидан махсус ишлаб чиқилган тизимда баҳолаб борилди.

15 ноябрдан йил охирига қадар давом этадиган танловнинг навбатдаги босқичида айни пайтда саралаб олинган лойиҳаларни амалга татбиқ этиш учун дастурчи ҳамда ИТ-ишлаб чиқарувчилар танланади.

Танловнинг асосий мақсади – Интернет тормоғининг миллий сегментини ривожлантириш, фойдали ва янги интернет-манбаалар миқдорини ошириш, янги интернет-манбаалар яратиш борасида барча қизиққан шахслар ва иқтидорли ёшларга сифатли манбааларни ишлаб чиқаришда керакли шароитларни яратиш имкониятларни тақдим этишдан иборат.

Мазкур Танловда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи, ариза бериш пайтида тўлиқ 18 ёшга тўлган барча жисмоний шахслар, ҳамда ишчи гуруҳлар ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.

Танлов босқичлари:

1-босқич: Долзарб Лойиҳаларни саралаш – 2016 йил 15 августдан – 2016 йил 15 ноябргача;

2- босқич: Лойиҳа ишлаб чиқарувчиларни танлаб олиш – 2016 йил 15 ноябрдан – 2016 йил 30 декабргача;

3-босқич: Интернет ресурсни ишлаб чиқиш — 2016 йил 15 декабрдан – 2017 йил 15 декабргача;

4-босқич: Ғолиблар томонидан лойиҳаларни информацион ва техник қўллаб-қувватлаши – 2017 йил 1 апрелдан – 2018 йил 30 апрелгача.
Муаллиф: Ахборот хизмати